Иқлим нима?

Иқлим– муайян бир жой учун одатдаги об-ҳаво режими. Ҳар бир ярим шарда беш асосий об-ҳаво зонаси бор: тропик, субтропик, илиқ мўътадил, совуқ мўътадил ва қутб зоналари.

Нам тропик  ўрмон билан қопланган  тропикларнинг ёзи ҳам, қиши ҳам баб-баравар иссиқ.

Субтропик  зонанинг ёзи иссиқ  ва қуруқ, қиши  узун  ёмғир мавсуми билан  ўтади. Ер  юзидаги  энг катта  чўллар  ва  қурғоқчил  даштлар  ҳам  шу  зонада  жойлашган.

Марказий  Eвропанинг  кўп  қисми  илиқ  мўътадил  зонада  жойлашган.  Бу  ерда  йилнинг  барча  тўрт фасли  аниқ-равшан ўтади. Иқлими  одам  учун  жуда  қулай.

Шимолга  яқинлашган  сари  совуқ  мўътадил  зона  чўзилган. У  ернинг  ёзи  қисқа  ва  совуқ,  қиши узун  ва  қорли.

Қутб  зонасида  тупроқ  доим  муз  остида, температура  эса  доим  нолдан  паст.

манбаа: http://taqvim.uz/

Вам может понравиться

Добавить комментарий