Иқлим билан даволаш

Иқлим билан даволаш, климатотерапия— даволаш ва соғломлаштириш мақсадида доимий турар жойларда ёки махсус иқлим курортлари ва санаторийларда иқлим хусусиятлари (ҳаво ҳарорати, намлиги, атмосфера босими ва бошқалар) дан фойдаланиш.

Иқлим билан даволашни иқлимни вақтинча ўзгартириш(санаторий ва курортларда мавсумий даволаниш даврида) ёки беморнинг ўрганиб қолган жойида қўллаш мумкин. Мустақил даво сифатида, шунингдек, бошқа даво турлари билан бирга ўтказилади. Иқлим билан даволашга ҳаво билан даволаш— аэротерапия, қуёш билан даволаш— гелиотерапия. Ҳаво ва қуёш ванналари), денгизда чўмилиш киради. Талайгина касалликларда (организм реактивлиги юқори бўлганида) Иқлим билан даволаш асосий даво омилларидан бири ҳисобланади. Лекин иқлимни кескин ўзгартириш (масалан шимолий худудлардан жанубий худудларга бориш) кучли таъсир қиладиган омил бўлиб, организмнинг мослашув имкониятларига анча оғирлик қилади. Болаларга, хусусан, ёш болаларга, кексаларга, узок, вақтдан бери касал бўлиб юрган, нафас, юрак-томир функциялари ва орга-низмнинг бошқа системалари бузилган одамларга, нерв системаси заиф беморларга иқлимни бу хилда ўзгартириш зарар қилади. Уларда мослашув механизмлари сусайганлиги туфайли янги иқлим шароитларига мослашиш даврида касаллик зўрайиши ёки одамнинг умумий аҳволи ёмонлашиши мумкин. Иқлимли курортга боришдан олдин, албатта, врач билан маслаҳатлашиш лозим. Одатда, беморнинг индивидуал хусусиятлари, ёши, касаллик босқичи ва кечишини, йил фасли ва бошқаларни ҳисобга олиб врач буюрган муолажалар, шунингдек, унинг тавсияси ва назоратида тегишли иқлимли курортда муолажалар ўтказиш нерв системасининг бошқарув функциясини яхшилайди, организмнинг мослашув механизмини такомиллаштиради, атроф муҳитнинг турли ноқулай обҳаво омилларига чидамини оширади, организмни чиниқтиради.
Шаҳардан ташқарида жойлашган маҳаллий санаторий ва курортларда Иқлим билан даволаш муолажалари комплекс равишда (ҳаво ванналари, қуёшда тобланиш, чўмилиш), шунингдек, организмнинг ҳола-тига қараб бир неча режим асосида ўтказилади. Даволаниш режимдан бошланади, унинг таъсирида бемор аъзо ва системаларининг физиологик функциялари ниҳоятда кам зўриқиш билан кечади.

Вам может понравиться

Добавить комментарий