Иқлимни ўзгартириб турувчи “қўлтиқ оқими”

Ер шаклининг шарсимонлиги, Қуёш нури Ер юзасининг ҳамма жойига бир текисда тушмаслиги сабабли ва шамоллар таъсирида шимолий ҳамда жанубий экваториал оқимлар вужудга келади. Илиқ сувли жанубий экваториал оқимнинг бир қисми Жанубий Американинг шимол томонида шимолий экваториал оқим билан бирга қўшилиб, эни 500 километр келадиган оқим ҳосил қилади.

Доимо бир томонга эсувчи пассат шамоллари қуёшда исиган океан сувларини Мексика қўлтиғи томон ҳайдайди. Мексика қўлтиғига кирган сувлар чиқиб кетишга йўл ахтариб, Флорида бўғозидан Атлантика океани томон интиладилар. Қўлтиқдан чиқувчи илиқ оқим шу ерда «Голфстрим» деб аталади («Голфстрим» инглизча сўз болиб, «Қўлтиқ оқими» деган маънони билдиради).

Флонда бўғозидан чиқаверишда Голфстрим оқимининг тезлиги соатига 8—10 километрга, чуқурлиги 700—800 метрга тенг; бу оқим билан ҳар соатда қўлтиқдан 90 миллиард тонна сув чиқиб кетади. Бу ер шаридаги барча дарё оқимларидан бир неча ўн баравар, Волга дарёси сувидан эса 3000 баравар кўпдир.

Голфстрим океанга чиққач, Антил оқими билан қўшилиб кеcнгаяди, қуввати ортади. Флорида яриморолидан то Нюфа-ундлендгача Голфстрим ранги кўклиги, ҳарорати баландлиги ва шўр таъми билан атрофдаги сувлардан кескин фарқ қилади.

Нюфаундленд ороли атрофида Голфстримнинг эни 640 километрга, ўртача чуқурлиги 320 метрга боради. Дунёдаги барча дарёлар сувини бирга қўшганда уларнинг миқдори Голфстрим оқимидан 22 баравар камдир. Голфстрим Нюфаундленддан шарққа томон, яна бир қисми Бискай томон йўл олса-да, асосий оқим Шимолий Атлантика илиқ оқими номи билан Скандинавия яриморолига интилади. Шимолга борган сари Голфстримнинг кучи қирқилиб, ҳарорати пасая боради. Бу илиқ сув оқимининг Мексика қўлтиғидан чиқаверишдаги ҳарорати и26°C бўлиб, Норвегия соҳилларида 8—10°C га тушиб қолади.

Голфстрим Европанинг шимолий чекка нуқтаси яқинида тармоқланади. Кучли бир тармоғи Нордкап оқими номи билан Баренс денгизидан ўтиб Новая Земля оролларигача етиб боради. Голфстримнинг асосий қисми шимол томон йўл олади. Шписбергендан ўтгач, нисбатан чучукроқ, совуқроқ, шунингдек, энгилроқ сувга дуч келиб, Шимолий Муз океани ослига «шўнғийди» ва Шимолий Қутб остидан ўтгунга қадар 100—200 метр чуқурликда йўлини давом эттиради.

Голфстрим оқимининг йўли жуда узун; бу оқим иқлимга катта таъсир кўрсатади. Миллиардлаб тонна илиқ сув олиб боравчи Голфстрим минглаб миллиард калория иссиқни элтади. Голфстрим Иссиқ ўлкалардан «йиғиштириб олган» битмас-туганмас Қуёш энергиясини Европа ва Арктикага олиб боради.

Европа қитъаси соҳиллари ҳар бир сантиметрининг Голфстримдан, яъни илиқ денгиз оқимидан оладиган иссиқлиги ярим миллион тонна сифатли кўмир ёқилганда олинадиган иссиқликка тенгдир. Голфстрим олиб келадиган иссиқлик туфайли Скандинавия ярим-оролида ўрмонлар ўсади, деҳқончилик қилинади. Скандинавия жойлашган географик кенгликдаги Гренландия оролига Голфстрим бормайди, шунинг учун бу оролнинг ерлари йил бўйи музлаб ётади. Мурманск шаҳри Шимолий Муз океани соҳилида — Шимолий Қутб доирасидан шимолда жойлашган бўлишига қарамай, Голфстрим таъсири туфайли қишда бу порт атрофидаги денгиз суви музламайди. Ҳолбуки, Азов денгизининг Жданов порти жойлашган соҳили Мурманск шаҳридан 2500 километр жануброқда бўлсада, қишда 2 ой давомида музлаб ётади.

Голфстрим оқимининг таъсири бўлмаганда Скандинавия яримороли Гренландияга ўхшаб музликлар билан қопланар, Марказий Европа ва Ғарбий Сибирнинг иқлими анча совиган бўлур эди.

Агар Голфстрим оқимининг ҳарорати Скандинавия соҳилларида ақалли — 1°C совиса, Европада ҳаво ҳарорати —10°C пасайиб кетиши мумкин.

Ўтмишда Европа ва Осиёнинг шимол томонлари музлик билан қопланишига Голфстрим оқими тартибининг ўзгариши сабаб бўлган бўлса ажаб эмас.

Голфстрим оқими иқлимга ана шундай улкан таъсир кўрсатади.

Вам может понравиться

Добавить комментарий