Интернет

Агар сизнинг уйингизда иккита компютер бўлса, у ҳолда сиз уларни бир-бирига осонгина улаб ахборот алмашишингиз мумкин. Бу кичик тармоқ бўлади. Албатта, битта  уйда бунга эҳтиёж йўқ. Агарда сиз бир-бирингиздан узоқда бўлсангиз бунга зарурат туғилади. Компютерларни бир-бирига улашни биринчи бўлиб Америка университети талабалари қўллаган. Бу тармоқда бир компютер ишдан чиқса, бутун тармоқ ишламаган. Ҳарбийлар бу муаммони ҳал қилиб, бир-биридан боғлиқ бўлмаган компютерлар занжирини яратадилар. Шундай қилиб интернет пайдо бўлди. Интернет бутун дунё компютерларини бир-бирига боғловчи электрон тармоқдир.

Интернет АҚШ мудофаа вазирлиги томонидан 1969-йилда ҳарбий ҳаракатлар бўлаётган бир пайтда махфий ахборотларни етказиш ва уларнинг натижасидан хабардор бўлиш мақсадида яратилган.

Интернет – бутун дунёдаги интернет фойдаланувчиларини юз минглаб тармоқиар орқали бирлаштирувчи бутун жаҳон компютерлари тармоғидир. Уй компютерини интернетга провайдерлар ёрдамида улаш мумкин, катта офислар хусусий сервер орқали жаҳон тармоғига боғланади.

Компютерни интернетга улаш учун кўплаб технологиялардан: телефон тармоғи, турли радиотехнологиялар ва спутник тизимидан фойдаланилади. Интернетга уланишни йўлга қўядиган ташкилот провайдер дейилади.

Китобнинг номлари каби ҳар бир сайт ҳам ўз номига эга. Энг асосийси: интернетда қидириш учун сайтнинг такрорланмас манзили бўлиши керак. Бирор сайтни топиш учун унинг тўлиқ манзили киритилади ва қидиришга берилади. Сайт манзиии бир нечта қисмдан иборат бўлиб, улар нуқта билан ажратилади. Сайт манзили номларининг аксарияти лотин ҳарфларида ёзилади.

Веб сайтлар ёрдамида уйдан чиқмасдан туриб бутун дунё хабарларидан, музей кўргазмаларидан хабардор бўлиш, янги компютер дастурлар, ўйинларни олиш, электрон магазинларига буюртма бериш, хат жўнатиш, дўстлар билан мулоқотда бўлиш мумкин.

Турли университетлар, мактаблар, музей-театрлар, спорт клублари ўз сайтларига эга. Уларнинг сайт манзилларини билмасангиз ҳам хотиржам бўлинг. Чунки интернетда қидирув тизими мавжуд. Хоҳлаган малумотни олиш учун номини ёзиб қидиришга берсангиз, ушбу малумотни қайси манзиллардан олиш мумкинлиги ҳақидаги кенг рўйхат экранда пайдо болади.

Вам может понравиться

Добавить комментарий