Интернетдаги энг маъюс мушук

Ҳеч шунчалар маъюс боқиб турган мушукни кўрганмисиз?! Унда мана бу ширингина йўл-йўл мушук Луҳу билан танишинг. У сўнгги пайтларда ўзининг маъюс, лекин шу билан бирга ёқимтой чеҳраси билан интернет қиролига айланган.

Луҳу Пекинда яна иккита йўл-йўл мушуклар, Барҳер ва Барди билан яшайди. Уларнинг ота-оналари бир бўлганлигига қарамай, опа-сингиллар орасида фақатгина Луҳу мана шундай маъюс чеҳрага эга. Мушуклар соҳибаси Мегги Лиу ўзининг севимли жониворлари суратини Instagramга жойлашни хуш кўради. Суратлар маъқул бўлган бўлса, сиз ҳам уларни кузатиб боринг!

Вам может понравиться

Добавить комментарий