Инсон танаси ҳақида қизиқарли фактлар

Мия

*Нерв импулси 270 км/с тезликка эга.

*Мия иш фаолияти учун шундай энергия керакки, ҳатто унинг қувватидан 10 ваттли лампочка ёқиш мумкин.

* Инсон миясидаги бир ҳужайра исталган энсклопедиядан 5 марта кўп маълумот сақлаш кучига эга.

* Қон айланиш системасига кирадиган Кислороднинг 20%и мия учун сарфланар экан.

* Кунга нисбатан тунда инсон мияси фаолроқ бўлади.

* Олимларни айтишларича ИҚ даражаси баланд одамлар кўп туш кўраркан.

* Нейронлар(мия ҳужайралари) инсонни бутун умри давомида ўсиб ривожланиб боради.

* Ахборотлар турли нейронлардан турлича тезликда тарқалади.

* Миянинг ўзи оғриқни ҳис қилмас экан.Миянинг 80% и сувдан иборат.

Сочлар ва тирноқлар

* Юздаги туклар тананинг бошқа жойдагиларга нисбатан тезроқ ўсади.

*Кун ора инсон ўртача 60 – 100 соч толаси йўқотади.

* Аёл кишининг соч диаметри еркак кишиникига нисбатан 2 марта кичикроқ.

*Инсоннинг бир соч толаси 100 г га яқин юкни кўтара олади.

* Ўрта бармоқдаги тирноқ бошқа бармоқдаги тирноқлардан тезроқ ўсади.

* Шимпанзе танасининг 1 см квадрат қисмидаги туклар сони инсон бошининг 1 см квадрат қисмидаги соч толалари билан тенг миқдорда екан.

* Малла сочли одамларда бошқа тусдаги сочли одамларга нисбатан соч толалар сони кўпроқ экан.

* Қўлимиздаги тирноқлар оёқлардаги тирноқларга нисбатан 4 марта тезроқ ўсади.

* Инсон сочининг ўртача умр давомийлиги 3-7 йил ҳисобланади.

* Сезиларли кал бўлиш учун сочларни ярмини олиб ташлаш керак бўлади.

* Инсон сочи доимий янгиланиб туради.

Ички аъзолар

* Ичимиздаги энг катта ички аъзо бу – ингичка ичакдир.

* Инсон юраги шундай босим яратадики, хатто қон 7 метр баландликка сочилиши мумкин.

* Ошқозонда ҳосил бўладиган кислота ҳатто бритва лезвиясини бутунлай эмиришга қодир.

* Инсон танасидаги томирларнинг умумий узунлиги – 96 кмга яқин.

* Ошқозон ҳар 3-4 кун ичида мутлоқ янгиланади.

* Ўпкани ёйгандаги умумий юза теннис майдонининг юзи билан тенг.

* Аёл кишининг юраги эркак кишининг юрагига нисбатан тезроқ уради.

* Олимларнинг айтишича жигарнинг 500дан ортиқ функсиялари мавжуд.

* Аорта томирнинг диаметри боғ суғоришда қувири диаметрига тенг.

* Юрак сиғиши учун чап ўпка ўнгдагисидан кичикроқ.

* Ички органларни кўп қисмини олиб ташлаб ҳам узоқ вақт яшаш мумкин.

* Буйрак ости безлари инсон умри давомида ўз размерини ўзгартириб боради.

Танамизнинг ажабтовур функсиялари

* Аксириш тезлиги 160 км/соат экан.

* Йўтал тезлиги ҳатто 900 км/соатга етади.

* Аёллар эркакларга қараганда икки марта кўпроқ кўзини очиб юмади.

* Тўлиқ пешоб пуфакчаси софтбол спортининг коптоги размерига етади.

* Инсон ҳаёти давомида истеъмол қиладиган маҳсулотларнинг 75% ини сув ташкил етади.

* Оёқларимизда 500 000га яқин тер безлари мавжуд бўлиб, улар ҳатто кунига 1 литргача тер ишлаб чиқариши мумкин.

* Инсон ҳаёти давомида шунчалик кўп сўлак ишлаб чиқарадики, ундан икки бассейн ҳовузини тўлдириш мумкин.

* Инсон танасидан кунига ўртача 14 маротаба газ чиқаради.

* Қулоқнинг ички томонидан ишлаб чиқариладиган олтингугурт қулоқ саломатлиги учун фойдали.

Сезги

* Тушликдаги тўйиб овқатланишдан сўнг биз ёмонроқ эшитамиз.

*  Ҳар уч одамнинг бирида 100 фоизли кўриш қобилятига эга.

* Агар сўлакка нимадир аралашса биз там била олмаймиз.

* Ҳид билиш қобиляти эркакларга нисбатан аёлларда кучлироқ.

* Бурун 50000 га яқин ҳидларни сақлаб қолади.

* Кўз қорачиғи озгина шовқин туфайли ҳам катталашиши мумкин.

* Ҳар бир инсоннинг ўзгача иси(ҳиди) мавжуд. 

Қарилик

* Инсон 60 ёшга етганда там билиш рецепторларини ярмини йўқотади.

* Инсон кўзлари бутун ҳаёти давомида бир размерда, қулоқ ва бурунлар доимий ўсиб боради.

* 60 ёшга етганда 60% эркаклар ва 40% аёллар ҳуррак ота бошлайди.

* Боланинг бош қисми туғилганда бутун узунлигини чорак қисмини, 25 ёшга кирганда эса 8 дан бир қисмини ташкил этади.

Касалликлар ва жароҳатлар

* Совуқ хонада ухлаш инсон соғлиги учун салбий таъсир кўрсатади.

* Қуёш нураларида тобланганингизда капиляр томирларингиз зарарланади.

* 90% касалликлар стресс натижасида келиб чиқади.

Мушак ва суяклар

* Сиз жилмайиш учун 17, қошларингизни чимириш учун эса 43та мушакларингизни ҳаракатлантирасиз.

* Болалар 300га яқин суяк билан туғилади, вояга етганларида эса суяклар сони 206 тани ташкил этади.

* Бўйимиз кечқурунга қараганда эрталаб 1 сантиметр баланд бўлади.

* Инсоннинг энг кучли мускули бу – тилдир.

* Инсон танасидаги энг оғир суяк бу – Жағ суягидир.

* Бир қадам ташлаш учун биз 200га яқин мушакларимизни ҳаракатга келтирамиз.

* Тиш- ҳеч қачон қайта тикланмайдиган ягона тана азоси.

* Мускуллар шишидан икки марта кам кичраяди.

* Базибир суяклар пўлатдан қаттиқ.

* Оёқ кафт суяклари барча суякларнинг чорак қисмини ташкил этади.

Ҳужайра миқёсида

* Тананинг 1 квадрат сантиметр жойида 16000 бактерия мавжуд.

* Ҳар 27 кун ичида сизнинг терингиз мутлоқ янгиланади.

* Ҳар дақиқада инсон танасида 3 000 000 га яқин ҳужайра нодуб бўлади.

* Ҳар соатда терининг 600 000 дан ортиқ қисми йўқолади.

* Ҳар куни соғлом инсон танасида 300 миллиард янги ҳужайралар пайдо бўлади.

* Тилнинг излари ўзгачадир улар бир бирига ўхшамайди.

* Инсон танасидаги мавжуд темир моддасидан ҳатто 6 сантиметрли миқ ясаш мумкин.

* Дунёда энг кўп тарқалган қон группаси  бу – I гуруҳдир.

* Лабларнинг қизил бўлишига сабаб – унинг териси остида минглаб капляр томирлар мавжуд.

Турли хил.

* Одамлар овқат емасдан узоқ вақт яшаши мумкин, аммо ухламасдан яшай олмайди.

* Кўз ёши таркибида лизоцим ферменти мавжуд бўлиб, у кўп бактерияларни йўқотишга қодир.

* Инсон танасининг ярим соатдаги сарфлайдиган энергия ярим лирт сувни қайнатишга сарфланадиган энергияга тенг.

* Одамлар қўрққанида қулоқлар кўпроқ олтингугурт ишлаб чиқаради.

* Сиз ўзингизни ҳеч қачон қитиқлай олмайсиз.

* Қўларингизни икки томонга кенг очканингиздаги узунлик бу сизнинг бўйингиз узунлиги билан тенг.

* Инсон ҳиссиётлари сабабли кўз ёш тўкадиган (йиғлайдиган)  ягона мавжудот.

*  Аёллар эркакларга нисбатан кунига 50 калория кам ёғ сарфлайди.

* Бурун ва лаблар орасидаги жой номи – бурун тарнови деб аталади

манба: http://turfaolam.uz

 

Вам может понравиться

Добавить комментарий