Инсон танаси иссиқлигидан ишловчи фонарча

 Чўнтак фонарчалари қоронғу тунда йўлимизни ёритиб мушкулимизни осон қилади. Аммо уларнинг энг катта камчилиги қувват батареяларидир.

Қуввати тугаб қолган гаджет ҳеч нарсага ярамай қолади. Шу каби камчиликларнинг олдини олиш мақсадида муҳандис Росс Журавский янги ихтирога қўл урди.

У инсон тана ҳарорати билан ишлайдиган “Лумен” фонарчасини яратди. Фонарча эгаси уни қўлига олиб, бош бармоқ катталигидаги устки панелга бармоғини қўйишининг ўзи кифоя.

Қувватлагич вазифасини унга жойлаштирилган кичик термоэлектр генератор бажаради. Нур манбаасини эса барча жойда кенг қўлланиладиган юқори ёрқинликка эга 5-ммли Cree LED светодиоди бажаради.

Инсон қўлининг иссиқлиги тана ва ҳаво ҳароратининг фарқи туфайли электр энергиясига айланади. Бу ҳарорат фарқи фонарча яхши ишлаши учун тўққиз даражадан ошмаслиги лозим. Шу сабабли светодиод ҳаво ҳарорати Цельсий бўйича 28 даражадан ошмаган вақтдагина нур сочади. Ҳаво ҳарорати фарқи ошиб кетганда ортиқча электр энергияси, ички жойлаштирилган сиғимда тўпланади. Албатта, фонарча қуввати унақа юқори эмас. Лекин бу ёруғлик ўқиш ёки қоронғуликда ҳаракатланиш учун етарли.

манбаа: http://soglom.uz

 

Вам может понравиться

Добавить комментарий