Илонлар

Табиатда 3000 дан ортиқ турдаги илонлар мавжуд бўлиб, улар 13 та биологик оилага мансуб. Булар: ёлғоноёқлилар, сувилонлар, денгиз илонлари, аспидлар, қора илонлар, шақилдоқ илонлар ва бошқалар. Илон турининг қарийб ярмини сувилонлар ташкил қилади.

Картинки по запросу фото кобра    

ИлонларАнтарктидадан бошқа ер юзининг барча материкларида учрайди. Уларнинг аксарияти тропик ҳудудларда — Осиё, Африка, Жанубий Америка ва Австралияда яшайди. Хусусан, мамлакатимизнинг Қарши дашти ва Мирзачўлида кўзойнакли илон — кобра, ўқилон, қум бўғма илони анча кенг тарқалган.

Заҳарли илонлар (мамба, эфа, гюрза, кобра ва бошқ.) одам ва уй ҳайвонлари учун хавфли ҳисобланади. Уларнинг заҳаридан тиббиётда кенг фойдаланилади.

   

Илонларнинг айрим турлари болаларини тирик ҳолда дунёга келтирсада, уларнинг аксарияти тухум қўйиш йўли билан кўпаяди. Улар бир мартада 2-5 тадан то бир неча ўнлаб тухум қўяди. Илон болаларининг сони 10 тадан ошмайди. Тухум инкубацияси 2-3 ҳафтадан 2 – 2,5 ойгача давом этади. Боласини тирик туғадиган илонларда ҳомиладорлик 2,5 -4 ойгача чўзилади.

Картинки по запросу фото кобра

Илонлар 20 йилдан 40 йилгача умр кўради. Барча илонлар йиртқич ҳисобланиб, улар калтакесаклар, қурбақалар, қушлар, уларнинг тухумлари, балиқлар, ҳашаротлар ва бошқа умуртқасиз жониворлар билан озиқланади. Илон ўз ўлжасини тириклайин ёки бўғиб ўлдириб ёки бўлмаса заҳари билан ўлдиргач ютади.

Вам может понравиться

Добавить комментарий