Зилзила оқибатлари

Мессина зилзиласи. 1908-йил 28-декабр. Сицилия оролининг шимоли шарқий қисмидаги Мессина шаҳри чуқур уйқуда. Эрта тонгда шаҳар халқи қаттиқ зилзиладан уйғонди…

Бир неча минут ичида даҳшатли зилзила Мессина шаҳрини ва унинг атрофини вайронага айлантирди… Зилзила натижасида денгизда пайдо бўлган баҳайбат тўлқин зилзиладан нимаики омон қолган бўлса, барчасини хароб қилди. Соҳилнинг бир қисми денгизга чўкиб кетди. Зилзила кетидан кўп жойларда ёнғин чиқиб, харобаларни улар тагида қолиб инграшаётган одамлар билан бирга куйдириб юборди.

Зилзила вақтида иморат босиб қолганларни ковлаб олиш ва уларга ёрдам беришда иштирок этган бир киши шундай ҳикоя қилади: «28-декабр эрталаб соат 5 дан 25 минут ўтганда катта рус пароходи Мессина бўғозига яқинлашиб келди. Бирданига пароход титраб, чайқала бошлади. Бир неча лаҳза шундай давом этди. Пароходдагилар бунинг сабабини тушуна олмадилар. Бўғозга киргач, пароход тўхташга мажбур бўлди. Чунки нарироқ боришнинг иложи йўқ эди: бўғознинг ҳамма (омони емирилган; тўнтарилган бочкалар, қайиқлар, ёғоч-тахта, мебеллар йўлни тўсиб қўйган, улар орасида аҳён-аҳёнда одамлар ҳам кўриниб қолар, улар ёрдам сўраб бақирар ва ёлвориб илтижо қиларди. Мессина тепасидан буралиб-буралиб осмонга кўтарилаётган аланга тонг қоронғилигида узоқдан кўринарди.

Харобалар тагида қолганларни қутқариш иши давом эттирилаётганди. Бир хароба тагидан гўё болалар талашаётгандек овозлар эшитилди; дарҳол шу жойни ковлай бошладик. Ковлаётиб тўнтарилиб ётган шкафга дуч келдик… Дарҳақиқат, болаларнинг овози шу шкаф ичидан келаётган экан. Шкафни очсак, ичида уч ва беш яшар – иккита ўғил бола билан олти яшар қизчанинг охирги бир апелсинни талашаётгани маълум бўлди. Уларнинг биронтаси ҳам жароҳатланмабди.

Мессина зилзиласи бэниҳоя кўп киши ҳалок бўлган, беқиёс катта талафот келтирган даҳшатли зилзилалардан биридир. Бу зилзила вақтида 160 минг киши ҳалок бўлган.

Чили зилзиласи. 1960-йил 21-май эрталаб Чилининг Сантяго шаҳридан жанубда кучли зилзила бўлиб, бинолар қулади, ерлар ёрилиб кетди, алоқа симлари узилди, жуда катта ёнғинлар чиқди.

22-майда зилзила Чилининг бутун жанубий вилоятларига тарқалди. 25-майда зилзиланинг кучи 12 баллга этди. Зилзила дастидан 100000 квадрат километр жой вайрон бўлди. 35 та шаҳар ва юзлаб аҳоли пунктлари харобага айланди. 150 минг уйни тоғ емирилиб босиб қолди, 10 мингдан ортиқ киши ҳалок бўлди, 2000000 одам бошпанасиз қолди.

Зилзила натижасида релеф ўзгарди, янги тоғ, янги дарё, янги кўл, янги орол ва яримороллар вужудга келди, эскилари ғойиб бўлди. Чили жанубида янги вулқон отила бошлади. Портлаш натижасида эни 5 километр, бўйи 45 километр келадиган жой 200 метр чуқурликка ўпирилиб тушди, денгиз туби релефи ўзгарди, кучли сунами вужудга келиб, катта талафот етказди.

Перу зизиласи. 1970-йил 31-майда Перуда кучли зилзила рўй берди. Зилзила бир неча кун такрорланиб, жуда кўп шаҳар ва қишлоқларни харобага айлантирди, 40000 кишининг ёстиғини қуритди, 600000 киши бошпанасиз қолди. Перуда қурбон ва талафотлар кўплигидан бир ҳафталик мотам эълон қилинди.

Никарагуа зилзиласи. 1973-йил арафасида Никарагуада кучли зилзила бўлди. Никарагуа пойтахти Манагуа бир неча минут ичида ловуллаб ёнаётган харобага айланди. Зилзила оқибатида 10000 киши ҳалок бўлди, мамлакатга 772 миллион долларлик зарар этди, 70000 уй-жой биносидан 60000 таси яксон бўлди.

Бу зилзила барҳаёт авлодлар тарихидаги энг катта офат ҳисобланади.

Вам может понравиться

Добавить комментарий