Зар—олтин, афшон— сочувчи ёки «Эзгу сув».

Зарафшон (форс, зар— олтин, афшон— сочувчи) — Тожикистон ва Ўзбекистондаги дарё. Авесто ёдгорликларида «Дайтия» — «Эзгу сув» деб юритилган; юнонлар ҳукмронлиги даврида«Дайтия» сўзи юнончага айнан таржима қилиниб, Политимет— «Кўп эзгу сув» деб аталган; дарёнинг Суғд, Жирт, Жон, Сомжан шаклидаги номлари ҳам маълум; паҳлавий (қадимий форсча) тилида«Номиқ» («Машҳур», «Эзгу»), форс тилидаги манбаларда Руди Мосаф, Руди Шарғ дейилган; арабча манбаларда эса Ҳарамком— «Муқадцас дарё», Водий усСуғд, Наҳр улБухоро каби номлари қайд этилган;
«Бобурнома»да Оби Кўҳак деб тилга олинган; кейинроқ Дарёйи Кўҳак, 18-асрдан Зарафшон деб атала бошлаган. Узинлиги 877 км, ҳавзасининг майдони 41860 км2, шундан тоғли қисми 17710 км2, қолгани тоғ олди қирлари ва текисликка тўғри келади. Зарафшон воҳасида милоддан аввал 2 минг йиллик— 1 минг йиллик бошларида яшаган ўтроқ аҳоли Зарафшондан каналариқлар чиқариб деҳқончилик қилган. 1—4-асрларда Зарафшондан сув оладиган Дарғом, Қалқонота, Шаҳруд, Ромитан каби йирик каналлар, СангиСалоҳ, Катта Беглик, Дамдарё каби ариқлар қазилган. Зарафшондан қадимий Варақсар (ҳозирги Работхожа) қишлоғи яқинида араблар истилоси (712) дан анча олдин қурилган тўғондан учта ариқ чиқарилган. Энг шимолдагиси— Дарғом ариғи, қолган иккитаси темурийлар даврида Аббос ва Қораунас деб аталган, кейинчалик улар Янгиариқ ва Қозонариқ номини олган. Бу ариқлардан Самарқанд ш.дан жанубдаги ерлар суғорилган. Самарқанд шимолидан шарқдаги ерларга сув келтирилувчи Мирзаариқ, Туятортар ариқлари 5—6-асрларда қазилган деган маълумотлар бор. Қадимий ариқлардан бўлган Нарпай (Наҳрпой) Суғднинг энг йирик ирригация иншооти ҳисобланган.
Таби Зараутсой расмлари. Зарафшон дарёсининг юқори қисмиийки, ўша даврларда Самарқанд шахри ҳам Зарафшондан сув ичган. Навоий ва Бухоро вилоятларидаги Шофиркон (Шопурком), Харканруд (ҳозирги Қалқонруд), Хитраф ёки Говхитфар (ҳозирги Вобкентдарё), Бухоро шимолини сув билан таъминловчи Рудизар (ҳозирги Шоҳруд) каналлари ҳам қадимий сув иншоотларидандир. Улар ҳақидаги маълумотлар Наршахий, Истахрий, Муқаддасий асарларида келтирилади. Зарафшон сувидан қадимдан Самарқанд, Бухоро, Кармана музофотлари билан бирга Қашқадарё (Эски Ангор канали орқали) ва Жиззах (Эски Туятортар канали орқали) музофотлари ерлари ҳам баҳраманд бўлиб келган. Зарафшон Туркистон, Зарафшон ва Олай тоғ тизмалари бириккан жой— Мастчоҳ (Кўксув) тоғ тугунидаги Зарафшон музлигидаи Мастчоҳ дарёси номи билан бошланади. Бошланиш жойидан қарийб 189 км қуйида, чапдан Фондарё қўшилади ва Зарафшон номини олади. Зарафшонга музликлар ва булоқлардан бошланадиган 4200 га яқин ирмоқ қуйилади. Энг йириклари— Фондарё, Қўштутдарё, Мағиёндарё. Тожикистон ҳудудига қарашли юқори оқимида Зарафшон Туркистон ва Зарафщон тоғ тизмалари оралиғида ён бағирлари баланд ва тик кўтарилган, кўпчилик жойларида дара ва тангилардан иборат тор водийда жуда тез оқади. Дарё водийси йирик ирмоқлар келиб қўшиладиган жойлардагина бир оз кенгаяди. 3. Работхожа тўғони яқинида Тожикистон ҳудудидан чиқиб, Ўзбекистон Республикаси чегарасига киради ва Самарқанд, Навоий, Бухоро вилоятларидан оқиб ўтади. Самарқанд ш. яқинида(шарқрокда), Чўпонота тепалиги ёнида Зарафшон икки тармоққа— Окдарё (ўнг) ва Қорадарё (чап)га ажралади. Улар Миёнкол о.ни ҳосил килиб, Навоий вилояти Хатирчи тумани маркази— Янгиработ шаҳарчаси яқинида бирлашади ва яна Зарафшон номи билан оқади.
Зарафшон сувининг 70—75% қисми Қорадарё тармоғидан оқади. Бу оралиқда атрофдаги тоғлардан кўплаб сой оқиб тушади, сувнинг озлиги ва суғоришга олиниши натижасида сойлар Зарафшон ва унинг тармоқларигача етиб келмай қуриб қолади. Навоий шахри яқинида, Бойқут ва Тошработ қишлоқлари оралиғида даре водийси анча тораяди. Сўнг жанубий ғарбий йўналишда оқиб, Қизилқум чўлига кириб боради, Бухоро, сўнг Қоракўл воҳаларидан оқиб ўтади. Мана шу қисмида(Қоракўл ш.гача) Қоракўлдарё деб ҳам аталади.
Қоракўл ш.дан3 км юқорида қурилган тўғон— сув тақсимлагичда3. суви каналларга бўлиб юборилган. Тўғондан қуйида дарё ўзани яна икки тармоққа ажралади: чапдагиси(каттароғи) — Тойқир, ўнгдагиси эса Сарибозор деб аталади. Ҳар икки тармоқнинг юқори қисми суғориш канали сифатида хизмат қилади. Суғоришдан ортган ва қайтарма сувлар Тойқир ўзани орқали Денгизкўлга қуйилади. Сарибозор тармоғи ҳам Қоракўл воҳасидан анча наригача давом этади, лекин қуйи оқимида ўзани кўпинча қуруқ бўлади. Зарафшон Амударёга етиб бормайди. Милоддан аввал. Зарафшон суви Амударёга қуйилган деган фикр бор. Акад. Я. Ғ. Ғуломов бошчилигида 5 0й.ларда шу ҳудудда ўтказилган археологик тадқиқотлар натижасида дарёнинг музлик давридан сўнг, милоддан аввал 4 минг йилликкача Амударёга қуйилганлигини кўрсатувчи излар борлиги аникланди. Бироқ юнон манбаларида, масалан, Искандер Мақдуний (Александр) нннг тарихчиси Квинт Курций Руф, географ Страбон (милоддин аввл 1-аср), тарихчи Арриан(милоддан аввл 2-аср Охири— 1-аср боши)лар «Политимет Зарафшон серсув бўлишига қарамай, қумга сингиб кетади» деб ёзишган. Лекин, Ҳофизи Абру (1362-1431) «Оби Кўҳак Зарафшон суви тошганда Амударёга етиб боради» дейди. Демак, Зарафшон маълум даврлардаги табиий иқлим шароитларида Амударёга қуйилган.
Зарафшоннинг сув тўплаш майдони анча баланд жойлашган: Дупули кўпригидан юқоридаги қисмининг ўртача баландлиги 3100 м. Шу туфайли ҳавзасида доимий қор ва музликлар кўплаб учрайди. Зарафшон ҳавзасида майдони 1 га ва ундан катта бўлган 424 музлик ҳисобга олинган, уларнинг умумий майдони 557 км2. Зарафшон музлик, доимий қор, мавсумий қор қоплами ва булоқ сувларидан тўйинади. Зарафшон ҳавзасининг тоғли қисмида 80 га яқин кўл бор.
Зарафшонда тўлинсув даври апрель—сентябрь ойларида кузатилади. Бу даврда дарё йиллик оқимининг 80—85% оқиб ўтади, оқимининг қолган қисми кузги-қишки (октябрь—март) кам сувли даврга тўғри келади. Июль—августь ойларвда Зарафшонда сув энг кўп бўлади. Зарафшоннинг Дупули кўпригида ўлчанган ўртача кўп йиллик сув сарфи 154 м3/ сек ёки 4,86 км3. Зарафшоннинг ўртача йиллик сув сарфи йиллараро кам ўзгаради:
Дупули кўпригида унинг энг кичик ўртача йиллик сув сарфи 112 м3/сек (1957), энг катта ўртача йиллик сув сарфи 201 м3/сек(1973). Дарёнинг сув миқдори йил давомида катта ораликда ўзгариб туради: энг катта сув сарфи 1964 йил 31-майда 996 м3/сек, энг кичик сув сарфи 1928 йил 31-январда 24 м3/сек га тенг  бўлган. Зарафшоннинг ўртача кўп йиллик лойқа оқизиқлари сарфи Дупули кўприги яқинида 130 кг/сек ёки йилига 4200 минг тоннани ташкил этади, сувининг ўртача лойқалиги 0,80 кг/м3; дарё ҳавзасининг ҳар бир км2 сув йигилиш майдони юзасидан ўрта ҳисобида йилига 412 т тупроқ ва бошқа тог жинслари ювилиб туради. Зарафшонда 6 0й.лар охиридан дарё суви минераллашуви ортиб борди. 70-йилларнинг бошларида сувининг минераллашуви қуйи оқимида тоғли қисмига нисбатан 2,9 марта кўпайди. Кейинги йилларда ҳам дарё сувининг минераллашуви унинг қуйи қисми томон борган сари ортиб бораверди. Macалан, 1979-йилда Зарафшоннинг юқори оқимида минераллашув даражаси 0,22—0,39 г/л бўлган бўлса, Навоий шахри яқинида 0,58—1,05 г/л ортган. Натижада Зарафшон сувидан унинг қуйи оқимида ичимлик суви сифатида фойдаланиш имконияти бутунлай йўқолди. Зарафшон тоғли қисмида музламайди, лекин шовуш кузатилади. Қиш фаслининг обҳаво шароитига (иссиқ ёки совуқ келишига) боғлиқ ҳолда бу ҳодиса 2—70 кун давом этади. Зарафшон қуйи оқимида баъзан қисқа муддат муз билан қопланиши мумкин. Қишда дарё, асосан, ер ости (булоқ) сувлари ҳисобига тўйинади. Пахта майдонларини кенгайтириш мақсадида Зарафшондан Ўнгқирғоқ канали, Янги Дарғом, МиёнқолХатирчи, Марказий Миёнқол каби янги каналлар чиқарилган, эскилари таъмирланган. Зарафшон сувидан самарали фойдаланиш мақсадида Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон шахри яқинида Каттақўрғон сув омбори, Бухоро вилоятида эса Қуйимозор сув омбори ва гидроузеллар қурилган. Зарафшоннинг қуйи оқимидаги экинзорларга АмуҚоракўл канали, АмуБухоро машина канали орқали Амударё суви ҳам келтирилган. Воқада суғориладиган экин майдонлари кенгайиши ва улардан чиқадиган сувнинг кўпайиши натижасида кўплаб янги кўллар пайдо бўлди, эскилари (Денгизкўл, Шўркўл) катталашди (уларнинг сони 40 дан ортди). Зарафшон воҳасида Самарқанд, Бухоро, Каттақўрғон, Ғиждувон, Ромитан, Навоий (Кармана билн бирга) каби шаҳарлар жойлашган.

Вам может понравиться

Добавить комментарий