Зардевор ҳақида эшитганмисиз?

Зардевор— кашта тикиб безатиладиган бадиий буюм; уй безаги. Эни 40— 70 см, узунлиги уй деворини қамраб оладиган қилинади.

Уй деворининг юқори қисмига шифтга тақаб гир айлантириб қоқилади. Бахмал, сидирға шойи, сатинга йўрма, босма, илма чокларда рангбаранг ипаклар, зар ип Зардевор билан қўлда кашта тикиб, гажим тутиб безатилади.

Зардевор

Безак мужассамотини ўсимликсимон нақшлар ташкил қилади: гул, шохчалардан тузилган бир маромда такрорланувчи меҳроблар қатори ҳошия нақш билан ўралган.

Картинки по запросу фото Зардевор

Қизларнинг сепига кирган Зардеворни қадимдан хонадонларда хотин-қизлар тайёрлаган, ҳозир бадиий буюмлар фабрикаларида (масалан, Тошкент, Андижон ва бошқа жойларда попоп машиналарида ҳам кашта тикиб) ишлаб чиқарилади. 19-аср ўрталари 20-аср бошларида Самарқанд, Тошкент, Сурхондарё ва бошқа жойларда тайёрланган Зардеворлардан намуналар республика музейларида сақланади.

Вам может понравиться

Добавить комментарий