Забони гов – тандир нонининг энг қадимий тури

Забони гов(форс.-тож. — ҳўкиз тили) — тандир нонининг қадимий турларидан бири. Уни Самарқанд новвойлари темурийлар даврида кашф этишган.

Инқилобга қадар ҳам бундай нон Самарқанд бозорида сотилиб турган. Забони гов хамири ширмой нон хамири каби қорилган, одатдагича юмалоқ эмас, балки қайиқсимон-овал шаклида ясалиб, ўртаси нафис— 1 см, чекка ҳошиялари2—3 см қалинликда бўлган.
Ўртасига чакич урилган, чеккалари пичоқ билан тилиниб, нақш берилган. Тандирга ёпиб ғўзапоя чўғида пиширилган. Забони говни пиширишни биладиган новвойлар ҳозир ҳам Самарқанд ва Шаҳрисабзда бор.

Вам может понравиться

Добавить комментарий