Жюл Верннинг сув ости кемаси

Панаманинг Тинч океан томонидаги қирғоғи яқинида жойлашган Сан-Телмо шахарчаси балиқчилари 1865 йилда ясалган сув ости кемасини топиб олишди.

Балиқчиларининг айтишича, қирғоқ яқинига келиб қолган бу кема сув камайган пайтлари юзага чиқиб, кўриниб қоларкан. Хамма бу субмарина Иккинчи жахон уруши даврида немислардан қолиб кетган деб ўйлаган. Ванкувер денгиз музейи директори Жеймс Делгадо таътил пайтида Панамага келиб, бу кемани кўриб қолмагунича хамма шу фикрда юраверган. Делгадо барча даврларда ясалган сув ости кемаларининг турларини ёддан биларди. У кемани кўргач, хайратдан ёқа ушлаб қолди. Текширувлар натижаси унинг хайратига нихоя ясади. Хақиқатан хам ушбу “Суб Марине Ехплорер” сув ости кемаси бундан 140 йил аввал 1865 йилда АҚШ лик немис мухандиси Юлиус Крол томонидан яратилганлиги исботланди. Аммо бу кема эгасига муваффақият келтирмаган. Крол кемани сув остида синаб кўриш вақтида ҳалок боўлган. Шуниси қизиқки, топилма Жюл Верннинг “Сув остида 80 минг йил асаридаги воқеалар содир бўлган даврда яратилган. Гарчи у капитан Немонинг “Наутилус” ига ўхшамаса хам Жюл Верннинг фаразлари ёлғон бўлмаганини исботламоқда.

Вам может понравиться

Добавить комментарий