Жек Мадан қимматли маслаҳатлар

Танишинг, бу Ма Юн. ёки ғарбчасига айтганда, Жек Ма. У ўз ҳаракати билан катта маблағ тўплаган ва Хитойнинг энг бой кишиси ҳисобланади.

У оддийгина мусиқачилар оиласида дунёга келган. Ма Юн бир оз вақт мактабда инглиз тили ўқитувчиси бўлиб ишлаган, сўнгра ҳокимиятда фаолият кўрсатган, лекин кейинроқ интернетнинг имкониятлари қандай эканлигини англаб етган.

Жек Ма 3 Жек Ма интернет тижорати билан шуғулланувчи “Alibaba Group” компаниясини ташкил этган.

Жек Манинг ҳаётида кўплаб парвоз ва инқирозлар бўлган, лекин у доимий равишда ўз мақсади сари интилган. У муваффақиятга қандай эришиш борасида ўз маслаҳатлари билан ўртоқлашади.

Ҳақиқий тадбиркорнинг душмани бўлмайди. Шу нарсани тушуниб етсангиз, сизни ҳеч ким тўхтата олмайди.

Жек МаФақат аҳмоқларгина гапириш учун оғизларидан фойдаланишади. Ақллилар боши билан, донолар қалби билан сўзлайди.

Тадбиркор учун биринчи ўринда мижозлар туради. Иккинчи ўринда ходимлар туради. Ва учинчи ўринда акциядорлар туради.

Жек Ма1Рақобатчингиз сиздан кичик ёки ожиз бўлса ҳам, унга тенг назарда қаранг. Рақибингиз сиздан катта бўлса ундан қўрқманг.

Рақобат шахматга ўхшайди. Мабодо ютқазсангиз, ҳар доим яна бир марта ўйнаш имконияти бўлади. Ютқазсангиз жанжаллашингиз шартмас.

Агар мунтазам равишда тушкунликка тушсангиз ва тез-тез ҳаётдан нолисангиз, бу ичкиликбозликка ўхшаб қолади — қанча кўп ичсангиз, ўзингизни тўхтатишингиз шунчалик қийинлашади. Муваффақиятга эришган инсонлардан ўрганинг, улар ҳеч қачон нолишмайди.

Жек Ма 2Ўз бизнесингизни бошлар экансиз, бу сизнинг доимий маошдан, касаллик варақалари ва йиллик мукофотлардан воз кечаётганингизни англатади.

Иккинчи тарафдан эса сизнинг даромадингиз чекланмайди. Сиз ўз вақтингиздан самаралироқ фойдалана бошлайсиз ва ўз ҳаракатингиз учун бошқалардан рухсат сўрашингизга ҳожат қолмайди.

Манбаа:xabarlar.ru

фото  Xabardor.uz

Вам может понравиться

Добавить комментарий