Етти рақамининг сирлари

Сиз ва бизни ўраб турган олам рақамлар ҳамда маълумотлар билан бой. Айникса, инсон ташқи муҳитнинг сир-асрорларини, ажойиботларини ҳам рақамларда кўришга қизиқади.

Дунё халқлари “тўрт”, “етти”, “ўн уч” каби рақамларни баъзи воқеа-ҳодисалар, нарсалар ва манзиллар билан боғлайдилар, ҳатто айрим миллатлар уларни илоҳийлаштирадилар…

Мисол тариқасида “етти” рақами билан борлиқ қатор маълумотларни келтириб ўтамиз.

Етти мўъжиза

  1. Миср эҳромлари (Мисрда).
  2. Семирамида осма борлари (Ироқ, қадимги Бобилда).
  3. Артемида ибодатхонаси (Греция, Родос ороллари).
  4. Зевс ҳайкали (Греция, Родос оролида, Мисрда ишланган).
  5. Гелиос ҳайкали (Греци.я, Родос оролида, Мисрда ишланган).
  6. Галикарнас даҳмаси (Туркиядаги мақбара).
  7. Искандария маёғи (Миср).

Баъзилар Хитой девори, Тож Маҳал, Эифель минораси, Озодлик маъбудасини ҳам мўъжиза деб ҳисоблашади.

Етти иқлим

Беруний бўйича: Ҳозиргиси:
1. Ҳижоз 1. Арктика
2. Миср 2. Мўътадил
З. Рум 3. Тропик
4. Яжуж ва мажуж 4. Экватор
5. Син 5. Тропик
6. Бобил 6. Мўътадил
7. Ҳинд 7. Антарктида

 Етти сайёра

  1. Қуёш (офтоб, шамс, хуршид, меҳр, яшик) – куч-ғайрат рамзи.
  2. Ой (қамар, моҳ, анбар, ялчиқ) – дилбарлик рамзи,
  3. Марс (миррих, баҳром, кўртут) – жангу жадал рамзи.
  4. Меркурий (аторут, ҳулкар, сурайё, орзу) – ақл-заковат рамзи.
  5. Юпитер (муштарий, ўнгой, қорақум, буржиз) – бахт рамзи.
  6. Венера (зуҳро, чўлпон, сириус, йилдириқ, тонг юлдузи) муҳаббат рамзи.
  7. Сатурн (зуҳал, секантир, кронос) – дехқончилик рамзи.
Етти хил модда Етти хил товуш Етти қитъа
1 Каттиқ ҳолат 1 До 1 Европа
2 Суюк холат 2 Ре 2 Осиё
3 Газсимон вдлат 3 Ми 3 Африка
4 Плазма холат 4 Фа 4 Шимолий Америка
5 Нейтрон моддаси ҳолати 5 Соль 5 Жанубий Америка
6 Эпиплазма ҳолати 6 Ля 6 Антарктида
7 Физик вакуум ҳолати 7 Си 7 Австралия

 

Етти хазина Етти авлод Москвадаги етти тепалик
1 Сигир – рўзғорнинг кассоби ва бакколи 1 Фарзанд 1 Кремль
2 Ипак курти – кичларнинг сепи 2 Невара 2 Сретень
3 Асалари – оиланинг табиби 3 Эвара 3 Тверь
4 Обжувоз – қозоннинг ёғи 4 Чевара 4 Трехгорка
5 Тегирмон – қориннинг белбоғи 5 Кавара (дувара) 5 Таган
6 Ўрмон – иморатнинг “суяги”, козон олови 6 Овора 6 Лефорт
7 Товук – ҳам обиёвғон ҳам дори-дармон. 7 Бегона 7 Воробьёв

 Йиллар ҳисоби

  1. Милодий йилни ҳижрий йил бўйича ҳисоблаш: милодий йилдан 6221 рақами айрилади, қолган натижа 32 га бўлинади. Сўнг иккала натижа қўшилади.

Масалан, сиз 1960 йилда туғилгансиз:

  1. 1960 – 622 = 1338;
  2. 1338 : 32 = 41;
  3. 1338 + 41 = 1379.

Сиз ҳижрий 1379 йилда таваллуд топгансиз. Ҳижрий йилни милодий йилга айлантириш усули: Ҳижрий йил 332 га бўлинади, натижа ҳижрий йилнинг ўзидан айрилади.

Масалан, 1379 ҳижрий йил:

1) 1379 : 33 = 41;

2) 1379 : 41 = 1338;

3) 1338 + 622= 1960.

Демак, ҳижрий 1379 йил милодий 1960 йилга тўғри келади.

Милодий йил 365 кеча-кундуз-у 5 соат, 48 дақика-ю 49 сониядан иборат.

Ҳижрий – шамсий йил 622 йилдан бошланиб, деҳқончилик ишларига мослаб 21 мартдан хисобланади.

Ҳижрий – шамсий йил 365-366 кундан иборат.

Ҳижрий – қамарий йил 622 йил 16 июнь ойидан бошланиб, ҳар йили 11 кунга фарқ килади.

Милодий йилнинг 32 йили ҳижрий-қамарий йилнинг 33 йилига тенгдир.

МУЧАЛ ҲИСОБИДА

Мучал йили хисоби 12 та ҳайвон номи билан аталади. Мучал йили даставвал мўғул, хитой, туркий халқлар орасида қўлланиб келинган. Мучал йили ҳисоби 22 мартдан юритилади. Мучал йилингизни топишингиз учун тугалган йилингизни 9 рақамига қўшасиз ва чиққан йиғинди 12 бўлинади, қолдиқ сон мучал йил тартиб сони бўлади.

Масалан, сиз 1960 йилда туғилгансиз:

1) 1960 + 9  = 1969;

2) 1969 : 12 = 164, 1, қолдиқ 1 йил боши сичқонга тўғри келади.

Қуйидаги йиллар қайси мучалга тўгри келиши белгиланган:

Сичкон (Муш) 1912 1924 1936 1948 1960 1972 1984 1996 2008
Сигир (Бакар) 1913 1925 1937 1949 1961 1973 1985 1997 2009
Йўлбарс (Паланг) 1914 1026 1938 1950 1962 1974 1986 1998 2010
Қуён (Харгўш) 1915 1927 1939 1951 1963 1975 1987 1999 2011
Балиқ (Наҳанг) 1916 1928 1940 1952 1964 1976 1988 2000 2012
Илон (Мор) 1917 1929 1941 1953 1965 1977 1989 2001 2013
От (Асп) 1918 1930 1942 1954 1966 1978 1990 2002 20)4
Қўй (Гўсфанд) 1919 1931 1943 1955 1967 1979 1991 2003 2015
Маймун (Хамдуна) 1920 1932 1944 1956 1968 1980 1992 2004 2016
Товуқ (Мурр) 1921 1933 1945 1957 1969 1981 1993 2005 2017
Ит (Сак) 1922 1934 1946 1958 1970 1982 1994 2006 2018
Тўнғиз (Хук) 1923 1935 1947 1959 1971 1983 1995 2007 2019

манбаа: megadunyo.uz

Вам может понравиться

Добавить комментарий