Ер ўзга сайёраларда туриб кузатилганда

Агар Ерни бошқа сайёрадан туриб кузатишнинг иложи бўлса, осмон бизга кундузи ҳам қора бўлиб кўринар, Қуёш ёритиб турган пайтда ҳам осмонда юлдузлар чарақлаб кўзга ташланар эди. Ой ердан қандай кўринса, Ер ҳам Ойдан шу зайлда, аммо Ойнинг ердан кўринаётган катталигига нисбатан тўрт баравар каттароқ ва ундан бир неча баравар равшанроқ бўлиб кўринарди.

Биз ўзимизни Венера сайёрасида деб фараз қилайлик: Венера сайёрасидаги атмосфера беғубор бўлганида Қуёш ердагига нисбатан икки ҳисса каттароқ, Венеранинг ердан кўринишига қараганда олти баравар равшанроқ бўлиб кўринарди.

Энди Венерадан Меркурийга ўтдик, деб фараз қилайлик. Меркурийда атмосфера йўқ, кун билан тун алмашинмайди, Қуёш ердагига нисбатан олти баравар катта, Ер эса Венеранинг ердан кўринишига қараганда икки баравар равшанроқ бўлиб кўринади.

Марсдан туриб қаралса, Қуёш Ердагига нисбатан икки баравар кичик бўлиб, Ер эса худди Ердан Венера кўринганидек, эрталабки ёки кечқуранги «юлдуз»дек кўринади.

Юпитер осмонида Қуёш Ердагига нисбатан йигирма беш баравар кичик бўлиб, Ер эса фақат телескоп ёрдамида кўриниши мумкин.

Вам может понравиться

Добавить комментарий