Ер ва сайёралар

Ҳозирги вақтда Ернинг шар шаклида эканлиги ҳеч кимни таажублантирмайди. Бироқ Ернинг шаклини аниқлаб, унинг шар шаклида эканлигини далиллаш учун инсоният узоқ вақтлар давомида жуда кўп меҳнат қилган.

Аждодларимиз Ернинг шаклини турлича тасаввур этганлар. Қадимги одамлар катта кемалар, темирйўллар қуришни билмаганлар, шунинг учун уларда узоқ ўлкаларга саёҳат қилиш учун имконият ҳам бўлмаган. ўз ўлкасидан четга чиқмаган кишилар Ернинг шакли ва катталиги, сайёрамизда қандай жойлар, мамлакатлар борлиги тўғрисида аниқ тасаввурга эга бўлмаганлар. Шу туфайли Ернинг шакли ва хорижий ўлкалар тўғрисида ҳар хил мавҳум тушунчалар келиб чиққан, афсоналар ва ривоятлар тўқилган.

Масалан, қадимги одамларда узоқ-узоқ ўлкаларда бир кўзли, бошсиз, от бошли ёки икки бошли одамлар яшар эмиш, баъзи мамлакат одамларининг қулоқлари бениҳоя катта бўлиб, улар кечалари бир қулоғини тагига солиб, иккинчи қулоғини устига ёпиб ётар эмиш, деган миш-мишлар ҳам тарқалган.

Айрим халқлар «Ернинг атрофини денгиз ўраб олган, устига эcса  биллурий осмон қопланган», деб тасаввур қилганлар. Денгиз атрофида яшовчи халқлар «Ерни учта катта балиқ кўтариб турибди, балиқлар қимирлаганда зилзила рўй беради», деб ўйлашган. Ҳиндистон халқлари «Ерни балҳайбат филлар кўтариб турибди», ўзбеклар эса «Ерни ҳўкиз шохида кўтариб турибди», деб ҳисоблаганлар.

Вақт ўтиши билан одамлар катта-катта денгиз кемалари қуришни ўрганиб олдилар, шундан кейин денгизларда саёҳат қила бошладилар. Денгиз соҳилларидаги мамлакат халқлари билан савдо алоқалари бошланди. Улар аста-секин бошқа денгизлар ва мамлакатлар борлигини билиб олдилар.

Қадимги одамлар Ерни ясси ёки гардиш шаклида деб билганлар. Лекин узоқ ўлкаларга саёҳатлар кўпайган сари Ернинг шакли ҳақидаги тушунчалар ҳам ўзгараверди. Инсониятнинг пешқадам вакиллари, олимлар Ой ва Қуёш каби Ер ҳам осмон жисмидир, унинг чеккаси йўқ, у шарсимон шаклда, деган фикрга кела бошлайдилар.

Қадимги одамларнинг, Ер шарсимон эмасмикин, деган фикрга келишларига уларнинг денгиз саёҳатлари вақтидаги кузатишлари сабаб бўлган. Масалан, кемада сузувчилар бирор шаҳарга янқинлашаётганларида уларга дастлаб шаҳардаги баланд минораларнинг учлари кўринади. Шаҳарга яқинлашган сари бошқа иморатлар ҳам бирин-кетин кўрина бошлайди. Ернинг юзаси дўнг, қавариқ бўлганлигидан шундай ҳодиса рўй беради (2-расм).

Магеллан ва ҳамроҳларининг Ерни айланиб яна саёҳат бошланган жойдан келиб чиқишлари, ҳар кунги тонг қоронғилиги ва шом пайти ҳам Ернинг шарсимонлигидан далолат беради. Ер ясси бўлганида эрта билан тонг ёришуви каби ҳодиса кузатилмас, Қуёш бирданига чиқар, кечқурун эса кун аста-секин қорая бошламас, балки бирданига қоронғи тушар эди.

Қуёш чиқаётган вақти қуёш нурининг дастлаб тоғларнинг тепасига, кейин этагига, баланд биноларга, дарахтлар учига, шундан кийингина паст жойларга тушиши ҳам Ернинг шарсимонлигини тасдиқловчи далиллардир.

Ой тутилиши ҳодисаси ва унинг сабаби ҳозир кўпчиликка маълум. Ой тутилганда тўлин ой чап томонидан секин-аста қорая бошлайди, муайян вақтдан кейин доиравий қора доғ Ойнинг сиртини бутунлай қоплаб олади; Ой Ернинг соясида қолганда шундай ҳол рўй беради; демак, доиравий қора доғ Ернинг соясидир. Ер шарсимон бўлганлиги учун унинг сояси ҳам доира шаклида бўлади.

 

 Уфқнинг доира шаклида бўлиши ҳам Ернинг шарсимонлигидан далолат беради. Киши қанча баланд кўтарилса, уфқнинг кўринма узоқлиги шунча катталашади  (1-жадвал).

1-жадвал

Кузатувчининг кўтарилиш баландлиги, м

Уфқнинг кўринма узоқлиги, км

1 3,6
10 11,3
50 25,2
100 35,7
200 50,5
1000 112,9
5000 252,4
10000 356,7

Яқин ўтмишда Ерниииғ шарсимонлиги шу далиллар билан исботланган. Ҳозирги космик асримизда бундай далилларга ҳожат йўқ. Ернинг шарсимонлигини ҳозир ҳамма тан олган. Чунки фазогир космонавтлар Ернинг шарсимон шаклда эканлигини ўз кўзлари билан кўрдилар ва уни расмга олдилар.

Қадимги Юнон олими ва мутафаккири — Аристотел (милоддан аввалги 384—322) Ернинг шарсимонлиги ҳақида биринчи далил кўрсатган бўлса, ватандошимиз, улуғ қомусий олим Абу Райҳон Беруний (973—1048) Ернинг шарсимон шаклда эканлигини ўрта Осиёда биринчи бўлиб исботлаган.

ХVII-асрнинг ярмигача Ер аниқ шар шаклида деб ҳисоблаб келинган. Кейинчалик бундай тасаввурнинг тўғрилигига шубҳа билан қарашга мажбур этувчи фактлар вужудга келган. Мана шулардан бири: 1672-йилда Париждан Кайеннага (Жанубий Америка) астрономик соат олиб борилган. Кайеннада бу соат суткасига 2 минут 28 секунд орқада қола бошлаган. Бунга оғирлик кучининг, бинобарин, маятник тебраниш тезли-гининг экваторга томон камайиб бориши сабаб бўлган. Оғир-лик кучининг қутблардан экваторга томон камайиб бориши Ер қутбларининг сиқиқлигига боғлиқ.

Бир тошни ипга боғлаб гир айлантирсангиз, ип тортилиб таранг бўлади, ҳатто узилиб кетиши ҳам мумкин. Бунга тошни айлантирганда вужудга келадиган марказдан қочувчи куч сабаб бўлади.

Ер шари доимо айланиб турганлигидан унга ҳам, инарказдан қочувчи куч узлуксиз таъсир этади. Ана шу куч лаъсирида Ернинг қутблари бироз сиқилиб, Ерсалгина яссиланган-cллипс шаклига кирган. Ер ниҳоятда катта бўлганлиги сабабли унинг тортиш кучи ҳам катта; Ернинг атрофида атмосфера қатламини ҳам шу тортиш кучи ушлаб туради.

Лекин кўпчилик географик ўлчов ишларида ернинг шакли шарсимон деб қабул қилинади. Ернинг экватор радиуси — 6378,2 км; қутб радиуси — 6356,8 км; қутбий сиқиқлиги — 21,4 км; экватор айланаси — 400757 км; меридиан айланаси — 40008,5 км; Ернинг сатҳи – 510083000 км2; Ернинг ҳажмини — 1083 х 1012 км3. Ернинг шакл ва ўлчами Ер табиатининг шаклланишида катта аҳамиятга эга. Ер шарсимон бўлганлигидан Қуёш нури ерга турли географик кенгликларда лурли бурчак билан, масалан, экватор атрофига тик, қутбий районларга ётиқ тушади. Шунинг учун экватор атрофида иссиқ, қутбий районларда совуқ бўлади.

Вам может понравиться

Добавить комментарий