Ерда қум тугаяпти…

Сайёрамиз ресурслари чекланганлиги, бизни кислород билан таъминловчи ўрмонлар, кесиб ташланаётгани, чучук сув кундан кунга камайиб кетаётгани ҳаммамизга маълум. Лекин бирор ким қум ҳам тугаб бораётгани тўғрисида ўйлаб кўрганмикин?

Қум жуда кўп, у пляж ва чўл каби бепоён майдонларни қоплайди. Бироқ “кўп” сўзи “чексиз” дегани эмас, ҳамда табиат қўриқловчилари бундай минерал ҳом ашё яқинда умуман йўқ бўлиб қолишидан безовтадалар. Шундай қилиб, мисол учун, Францияда, киши бошига йилига 7 тонна қум қазиб топилади. Франциянинг очиқ қум конлари деярли хароб қилинган, янги конларни қазиш эса мумкин эмас, чунки уларни табиат қўриқхоналари ҳудудиларида топиш керак бўлади. Шотландияда оқ қум пляжлари ҳудудлари қисқартирилмоқда, Мароккода эса, пляжлар тез суръатларга иморат қурилиб, ободланмоқда. Энг яхши намуна сифатида – қум қазиб олиш ишлари туфайли, деярли 24та орол йўқ бўлиб кетган, Индонезияни кўришимиз мумкин.

Қум бизга асосий қурилиш материаллар – ғишт, бетон ва асфальтни ишлаб чиқариш учун зарур. Дунёда сунъий йўл билан олинадиган кўпгина материаллар бўлса-да, бундай ҳом ашёларга оммавий ўтиш, афсуски, ҳали узоқ истиқболда.

манбаа: http://holva.uz

Вам может понравиться

Добавить комментарий