Европа

Европа Осиё билан биргаликда Евросиё материгини ташкил қилади. Европанинг майдони 10 миллион квадрат километрга тенг бўлиб, Осиёнинг майдонига қараганда 4 марта кичикдир.

Европани шимолдан Шимолий муз океани ва унинг денгизларининг сувлари, ғарбдан эса Атлантика океани ва унинг денгизларинириг, биринчи навбатда Ўртаер ва Қора денгизларнинг сувлари ювиб туради.

Қадимги юнон шаҳарларининг мустаҳкамланган қисми Акропол деб аталган. Машҳур Акропол Афина шаҳрида жойлашган.

Европанинг майдони жиҳатидан энг катта мамлакати Франциядир. Эйфел минораси Франсия пойтахти бўлмиш Парижнинг тимсолидир.

Россия Европа қисмининг марказида Москва шаҳри жойлашган. Москвага 1147-йили Юрий Долгорукий томонидан асос солинган. Қизил майдон ва Москва Кремли – Москванинг юраги ҳисобланади. Москва Кремлининг энг асосий минораси Спасская минорасидир. Унда машҳур Кремл соатлари жойлашган.

Римда қадимги Рим цивилизацияси меъморчилигининг кўпгина қолдиқлари сақланиб қолган. Колизей ҳам қадимги Рим архитектурасининг ёдгорлигидир. У милоднинг 75-80-йилларида қурилган ва гладиаторлар жанги учун фойдаланилган. Ҳозирги пайтда Колизейда опера ва театр томошалари ўтказилади.

Вам может понравиться

Добавить комментарий