Дунёнинг ёпиқ ҳудудли мамлакатлари

Жаҳондаги мамлакатларни дунё океанига нисбатан тутган географик ўрнига кўра икки тоифага бўлиш мумкин:

Бевосита денгизга туташ ва денгиз чегаралари бўлмаган ёки қитъа ичкарисидаги ёпиқ давлатлар. Ҳозирги вақтда Бирлашган Миллатлар Ташкилотига аъзо ва кузатувчи (Ватикан) бўлган 194 давлатнинг аксарияти денгиз чегараларига эга. Аммо улардан 44 таси ёки 22,6 фоизи географик ўрнига кўра Дунё океани денгизларига бевосита туташ эмас. Қитъалар бўйича бундай давлатларнинг кўпчилиги Африкада (16 та), Европада (14 та), Осиёда (12 та) жойлашган. Жанубий Американинг фақат 2 та давлати (Парагвай ва Боливия) денгиз чегараларига эга эмас.

Денгизга туташ бўлмаган (ёпиқ ҳудудли) давлатлар

Осиё

Африка Европа Жанубий Америка
Озарбайжон Ботсвана Австрия Боливия
Арманистон Буркина Фасо Андорра Парагвай
Афғонистон Бурунди Беларусь  
Бутан Жанубий Судан Ватикан  
Қозоғистон Замбия Венгрия  
Қирғизистон Зимбабве Лихтенштейн  
Лаос Лесото Люксембург  
Мўғулистон Малави Македония  
Непал Мали Молдова  
Тожикистон Марказий Африка Республикаси Сан-Марино  
Туркманистон Нигер Сербия  
Ўзбекистон Руанда Словакия  
  Свазиленд Чехия  
  Уганда Швейцария  
  Чад    
  Эфиопия    

Мазкур мамлакатларнинг географик ўрнига назар солиб, бир қатор қизиқарли маълумотларни учратиш мумкин. Масалан, дунёдаги денгизга туташ бўлмаган давлатлар ўртасида бор-йўғи икки давлат – Ўзбекистон ва Лихтенштейннинг ҳудуди икки карра ёпиқ ҳисобланади. Чунки ушбу давлатларга қўшни бўлган барча мамла-катларнинг ўзи ҳам ёпиқ ҳудудга эга.

Бундан ташкари, ёпик худудли мамлакатларнинг учтаси факат битта давлат, яъни Сан-Марино ва Ватикан – Италия, Лесото – Жанубий Африка Республикаси худуди билан ўралган. Шунингдек, ёпик мамлакатлардан олтитаси – Муғулистон, Непал, Бутан, Свази­ленд, Лихтенштейн ва Андорра иккита давлат худуди билан уралган.

Эфиопия (76,6 млн.киши), Уганда (30,1 млн.), Непал (28,9 млн.) ва Ўзбекистан (29,7 млн.киши) ах,олисининг сонига кура, Қозоғистон (2.71 млн кв.км.), Муғулистон (1,56 млн.кв.км) ва Боливия (1,09 млн. кв. км) эса умумий ер майдонига кура дунёдаги энг йирик ёпик худудли мамлакатлардир.

Арманистон, Озарбайжон, Туркманистон, Ўзбекистан, Қирғизистон ва Тожикистон худудидагп гидрологик объектлар – дарё ва куллар ҳам дунё океани денгизлари билан туташмаган ёпик сув хавзасида жойлашган. Дунёда худуди билан бир каторда сув ҳавзалари х,ам ёпик ҳавзада булган бошка бундай мамлакатлар йук.

Вам может понравиться

Добавить комментарий