Дунёнинг энг қудратли 10 аёли

  Тарихдан маълумки, куч-қудрат ва ҳокимият кўп ҳолларда эркакларга тегишли бўлган. Аёллар эса барча даврларда эркакларнинг соясида бўлиб келишган. Лекин, ҳокимиятни ўз қўлига ола билган аёллар бўлгани ҳам ҳақиқат.

Доро И ни тор-мор этган малика Тўмарис,  Хитой қироличаси Ву Зицян, Миср маликаси Клеопатра, қиролича Екатерина, қиролича Виктория каби аёллар жаҳон тарихида ўчмас из қолдиришган. Ушбу мақолада сизга ҳозирги даврнинг қудратли аёллари, ҳокимият ва таъсир доираси энг қудратли эркаклар билан бир қаторда турадиган хонимлар ҳақида ҳикоя қиламиз.

10. Индра Ноой

Индра НуйПепсиCонинг бош директорига айланган Ноойи хоним дунёнинг энг йирик тадбиркор аёлларидан. Курсига ўтирганидан бери Пепси Cода турли ўзгаришлар қилиб келмоқда. Компаниянинг даромади ҳам салмоқли даражада ортган. Ноойи хоним Coca-Cola билан рақобатлашадиган ичимлик таркиби устидаги тадқиқотлани қўллаб-қувватлаб келмоқда.

9. Сониа Ганди

Сония ГандиФамилиясиданоқ Ҳиндистондаги энг қудратли оилалардан бирига мансублиги кундек равшан. Ҳиндистонни бошқараётган партия – Ҳиндистон Миллий Конгрессининг президенти бўлиб, минтақада жуда катта куч-қудрат ва таъсирга эга.

8. Жанет Наполитано

Жанет НаполитаноЖанет Наполитано АҚШда истиқомат қилади. Бюджети $48 млрд.га тенг бўлган АҚСҲдаги учинчи энг йирик идора – АҚСҲ Ички Хавфсизлик департаментига раҳбарлик қилади. Қўл остида 240 000 ходим ва 22 агентлик бор.

7. Кристина Лагард

Кристина ЛагардРўйхатнинг 9-поғонасидан жой олган Лагард хоним – франсиялик. 58 ёшни қаршилаган бу аёл ҳозирда Халқаро Валюта Фондининг ижрочи директори ҳисобланади. У, шунингдек, Франсия ҳукуматида Савдо вазири, Иқтисодий алоқалар вазири каби лавозимларда меҳнат қилган. Финанcиал Тимес газетаси 2009-йилда Кристина Лагардни Франсиянинг энг яхши вазири деб эълон қилган.

6 .Шерил Сендберг

Шерил Сендберг44 ёшли ушбу хоним АҚСҲда истиқомат қилади. Дунёда энг оммалашган ижтимоий тармоқлардан ҳисобланган facebookнинг директорлар кенгаши аъзоси бўлган Сендберг хоним ахборот технологиялари соҳасида катта мавқе ва таъсирга эга. Унинг қарорлари ушбу соҳада меҳнат қилаётган 100 миллионлаб одамларнинг фаолиятига таъсир қилади.

5. Ҳиллари Клинтон

Хиллари КлинтонАҚСҲнинг собиқ биринчи хоними Ҳиллари Клинтон, АҚСҲ давлат котиби лавозимидан аллақачон истеъфо берган бўлса-да, ҳамон Ер юзидаги энг қудратли аёллардан ҳисобланади. Дипломатик қобилияти билан дунёга машҳур.

4. Мишелл Обама

Мешелл обамаБарак Обаманинг рафиқаси, АҚСҲнинг биринчи хоними Мишелл Обама ҳам Гарвард университетини тамомлаган. Ҳозирда ночор одамларга ёрдам бериш, озиқ-овқат таъминоти каби соҳаларда меҳнат қилмоқда. АҚШнинг 67% аҳолиси унга ижобий муносабатда, бу борада у еридан ўзиб кетган: Барак Обамага  47% аҳоли ижобий муносабатда.

3. Мелинда Гейц

Мелинда ГейтсАмерикалик бу аёл гуманитар соҳада фаолият юритади. Ер юзидаги иккинчи энг бой инсон Билл Гейцнинг рафиқаси бўлиб, соғлиқни сақлаш ва таълим соҳасидаги ҳайрия ишлари билан машҳур.

2. Дилма Руссеф

Дилма РуссефДилма Русселф Бразилия президенти. Бу лавозимга сайланган илк аёл. 2010-йилдан бери Бразилияни бошқармоқда. Демократик Ишчилар Партиясига асос солган бу аёл Бразилиядаги энг қудратли аёл ҳисобланади.

1. Ангела Меркел

Ангела МеркелАнгела Меркел Германия Канслери ва дунёдаги энг қурдатли аёл. Канслер лавозимини эгаллаган биринчи аёл. Шунингдек, Европа Иттифоқининг норасмий лидери ҳисобланади. Еврозонанинг иқтисодий инқироздан чиқиб кетишида Ангела Меркелнинг роли катта бўлди.

манба: http://turfaolam.uz

 

Вам может понравиться

Добавить комментарий