Дунёнинг энг кекса аёли – яна Ўзбекистонда

1896 йилда Ўзбекистонда туғилган ҳозирда 119 ёшни қаршилаган хоразмлик Моможон Романова дунёнинг энг кекса аёли бўлди.

У 11 нафар фарзанднинг онаси, 50 нафардан зиёд невара ва 70дан ортиқ чеваранинг бувиси. Момонинг айтишича, 50 нафардан ошиқ невараларимнинг ҳаммаси олий маълумотли, турли соҳаларда меҳнат қилишади.

Дарвоқе, расман дунёнинг энг кекса аёли сифатида япониялик Мисао Окава тан олинган бўлиб, у шу йил 117 таваллуд айёмини нишонлади.

Окава 1898 йилнинг март ойида таваллуд топган ҳамда Гиннес рекордлар китобига коинотнинг энг кекса аёли сифатида киритилган.

манбаа: даракчи.уз

Вам может понравиться

Добавить комментарий