Дунёнинг энг баланд бинолари (Топ10)

  1. Гуанчжоу халқаро молия маркази – 437.5 метр

Хитойнинг Гуанжоу шаҳрида жойлашган ушбу иншоот баландлиги 1435 фут ёки 437.5 метр. Умумий майдони 448минг кв.м бўлиб, 103 қаватдан иборат. Ойна  ва пўлатдан қурилган. Қурилиш ишлари 2005-йилда бошланиб 2010-йилда ниҳоясига етган. Бинода меҳмонхона, офислар, ресторан ва бошқалар жойлашган.

  1. КК100 – 441.8 метр

Бу иншоот ҳам Хитойда, Шенчжен шаҳрида жойлашган бўлиб 2007-2012 йилларда қуриб битказилган. 100 қаватдан иборат  ушбу бино меҳмонхона ва офис сифатида хизмат қилади.

  1. Уиллис Минораси – 442.1 метр

Чикаго шаҳрида жойлашган Уиллис Минораси 1974-йилда қуриб битказилган бўлиб,  1998-йилгача бутун дунёдаги, 2010-йилгача АҚСҲдаги энг баланд иншоот бўлиб келган.  Баландлиги антеннаси билан ҳисобланганда 527.3 метр. У 108 қаватдан иборат бўлиб, умумий майдони 418,064 кв.м. Қурилишда ойна, пўлат, алуминий, темир-бетондан фойдаланилган.

  1. Нанкин гринленд молия маркази – 450 метр

Янсзи дарёси бўйидаги кўҳна Нанкин шаҳрида қад ростлаган ушбу иморат 89 қаватдан иборат бўлиб, меҳмонхона, офислар, ресторанлар ва бошқаларни ўз ичига олади. 72-қаватдан туриб сайёҳлар шаҳарни томош қилишлари мумкин. 2005-2010 йилларда қурилган.

  1. Петронас эгизак миноралари – 451.9 метр

Малайзия пойтахти Куала-Лумпурда жойлашган бу бино 1992-1998 йилларда бунёд этилган. Қурилишда ойна , пўлат, алуминий конструксиялари фойдаланилган. У 88 қаватдан иборат бўлиб, майдони 341,760 кв.м.  2003-йилгача дунёдаги энг баланд бино бўлиб келган.

  1. Гонконг Халқаро савдо маркази – 484 метр

Гонконг шаҳрида қад ростлаган ушбу бино 108 қаватдан иборат. Бинода меҳмонхона ва офислар жойлашган. 2002-2010 йилларда барпо қилинган бўлиб, қурилишда ойна ва пўлат конструксиялар ишлатилган.

  1. Шанхай жаҳон молия маркази – 492 метр

1997-2008-йилларда барпо қилинган. Қурилишда ойна, пўлат ва темир-бетон конструксиялари фойдаланилган. 101 қаватдан иборат бўлиб, майдони 377,300 кв.м ҳисобланади.  Дунёдаги энг баланд бино бўлиши режалаштирилган. Лекин, қурилиш ишлари ниҳоясига етай деганда Тайвандаги Тайбей 101 биноси ундан ўзиб кетиши маълум бўлган. Шунингдек, пойдевори шундоқ ҳам 460 метрга мўлжаллангани учун, яна баландлатишнинг иложи бўлмаган.

  1. Тайбей 101 – 508 метр

Ушбу бино 101 қаватдан иборат бўлиб, 1998-2004-йилларда қурилган. 2004-йил 31-декабрда расман очилган. Қаватларининг умумий майдони 412,500 кв.м. Ойна ва пўлат конструксиядан қурилган бино оғирлиги 705,130 тоннадан иборат. 2010-йилгача дунёдаги энг баланд иншоот бўлган.

  1. Макка Қироллик Соат Минораси – 601 метр

2004-2012-йилларда қуриб битказилган. Дунёдаги энг баланд меҳмонхона, энг баланд ҳамда енг йирик соат ҳисобланган бино 65 минг кишини ўз бағрига сиғдира олади. Ойна, пўлат, мармар ва темир-бетон конструксияларидан Исломий услубда қурилган. 120 қаватли меҳмонхона майдони 1,500,000 кв.м дан иборат. Бинода 5 юлдузли меҳмонхонадан ташқари, турар жойлар, 4 қаватли савдо маркази, 3800 кишилик масжид жойлашган. Қурилиш ишларига 1.6 миллиард ақш доллари сарфланган.

  1. Бурж Халифа – 828 метр

2004-2010-йилларда қурилган. Инсон бунёд этган энг баланд иншоот. Дубайда жойлашган. 163 қаватли бино майдони 517,240 кв.м. Ойна, пўлат, алуминий ва темир-бетон конструксияларидан фойдаланилган. Энг юқори қават 584 метр баландликда жойлашган. Қурилиш давомида бинонинг ҳақиқий баландлиги қаттиқ сир тутилган. Бироқ, 2006-йилда лойиҳа ишчиларидан бирининг 808 метр ҳақида “гуллаб қўйиши” туфайли яна 20 метрга узайтирилган. Бурж Халифа дунёдаги энг тезкор лифт билан жиҳозланган (700 метр/минут). 2010-йил 4-январда расман очилган.

манба: http://turfaolam.uz

 

Вам может понравиться

Добавить комментарий