Дунёнинг диққатга сазовор аэропортлари

 “Аэропорт” сўзи кўпчиликда парвозга тайёргарлик иштиёқи, узундан узун навбат кутишларни эслатиши мумкин. Лекин шундай аэропортлар борки, у ердан кетишни истамайсиз.

Бу каби аэропортларнинг ўзи шаҳарнинг диққатга сазовор жойларидан бирига айланган. Бу йил хам Сингапурдаги Чанги аэропорти жахондаги энг яхши аэропорт сифатида тан олинди. Дарҳақиқат сайёрамиздаги бирор бир аэропортда Сингапур аэропорти каби кўнгил очар машғулотлар билан шуғуллана олмайсиз. Бу ерда табиат шайдолари Ботаника боғида сайр қилишлари мумкин. Аэропортда бир эмас бешта Ботаника боғи бор. Уларнинг ҳаммаси  аэропорт биносининг томида – очиқ осмон остида жойлашган. Аэропортда шунингдек, балиқ тутиш имкониятлари хам яратилган. Чанги аэропортидан транзит сифатида фойдаланувчилар учун  шахарни икки соат айланишлари мақсадида бепул сайёхат уюштирилади. Бунинг учун саёхатдан бир-икки соат аввал рўйхатга ёзилиш керак бўлади. Аэропортда бассейн ҳам бор.

  Мюнхендаги Франц-Йозеф Штраус номли аэропорт Германиянинг энг йирик аэропортларидан бири хисобланади. Сайёхатчилар бу ерда мутлоқо зерикишмайди. Йўловчитлар қишда чанғи учишлари, ёзда эса махсус хавзада серфинг битлан шуғулланадилар. Бу ерда суньий тўлқин1,5 метрбаландликача кўтарилади. Ҳоҳловчиларга  либослар бепул берилади, устозлар бепул хизмат кўрсатади. Бунинг  учун олдиндан аэропорт сайти орқали рўйхатдан ўтиш керак бўлади. Чунки бассейн бир вақтнинг ўзида 10дан ортиқ кишига хизмат кўрсата олмайди. Аэропортнинг томоша майдончасида самолётларнинг қўниши ва учишини кузатиш мумкин.

 Амстердамдаги Схипхол аэропортида Нидерландия Давлат музейи – Рейксмузеумнинг бўлими жойлашган. “Голланд бульвар” деб номланмиш мазкур музей иккинчи ва учинчи заллар оралиғида. Бу ерда мунтазам равишда тасвирий саньат кўргазмалари намойиш этилади. Шу билан бирга доимий экспозиция хам мавжуд. Музейга кириш бепул. 29та тилда нашр қилинган китоблари билан машхур кутубхонадан хам бепул фойдаланишингиз мумкин.

 Хельсинкидаги Вантаа аэропортида йўловчилар ўзларини худди уйдлагидек хис қилишади. Махсус кутиш залида уй шароитлари яратилган. Бу ерда дивандан тортиб телевизор, компьютер ва кутубхонагача бор. Хонадон хоналари хатто ётоқхона ва ошхонага бўлинган. Музлаткичдан сайёхатчилар ўзларига таом тайёрлашлари учун барча махсулотларни топишлари мумкин. “Ўзингизни уйдагидек хис қилинг” деб номланувчи уч соатлик хордиқ чиқариш учун 48 евро тўлаш керак бўлади, холос.

  Жанубий Корея пойтахти Сеулдаги Инчхон аэропортида ўзингизни бой-бадавлат сезишингиз мумкин. Бунинг учун махаллий гольф-клубга бир кириб чиқишингиз кифоя қилади. Гольф ўйнаб бўлганингиздан сўнг ё соғлиғингизни тиклаш учун саломатлик марказига, ё дам олиш учун кинотеатрга йўл олишингиз лозим. Корейс маданияти Музейига кирсангиз олам-олам завқ оласиз. Бу ерда миллий либосда бўлган бошловчилар  сайёхатчиларга корейс маданиятини намойиш қилишади. Аэропортда фақат миллий куй-қўшиқлар ижро этиладиган  концерт зал ҳам мавжуд. Томоша залида эса турли русум ва рангдаги самолётларнинг учиш ва қўнишини кузатишингиз мумкин бўлади. Токиодаги Нарита аэропортида йўловчиларнинг саломатлиги хақида қайғурилади. Бу ерда бепул душдан фойдаланиш имконияти яратилган. Нарита аэропортидаги кислород бар кўпчиликда қизиқиш уйғотиши табиий. Бу каби барлар Японияда  80- йилларда пайдо бўлган эди. Махаллий тадбиркорлар мегаполис ахолиси учун тоза хаво етишмаслигини англаб етган холда Кислород барларини ташкил эта бошлаганди.

 Сан-Францискодаги Халқаро аэропорт Фуқаро авиация музейи билан фахрланиши мумкин. 1930-йилларга мос безатилган музей залларида турли даврларга оид самолётларнинг кичрайтирилган нусхаларини кўриш мумкин. Музейга кириш мутлоқа текин. Бундан ташқари аэропортда кутубхонга ва мунтазам ўтказиладиган замонавий санъат кўргазмаси бор.

 Жахонда инсонларни ўзига жалб қиладиган аэропортлардан ташқари ташландиқ аэропортлар ҳам бор. Испнаниядаги  Кастельон — Коста-Азаар аэропорти 2011 йилнинг март ойида очилган. Бироқ бу аэропорт бирорта ҳам самолётнинг учиш ва қўнишига хизмат кўрсатмаган.

 1923 йилда фойдаланишга топширилган Берлин-Темпельхоф аэропрорти 2008 йилда беркитилган. Бир вақтлар жахондаги энг катта иншоат сифатида тан олинган мазкур аэропорт Ғарбий Берлинни Шарқий Берлин билан боғловчи асосий кўприк вазифасини бажарган. Бироқ вақт ўтиши билан ўз ахамиятиини йўқотиб борди. Айни дамда бу ерда шахардаги энг катта дам олиш боғи жойлашган. Бу ерда  турли тадбирлар ўтказилади.

  АҚШ ва Буюк Британияда бир нечта ташландиқ аэродромлар бор.

  АҚШнинг Колорадо штатидаги Степлтон 1929 йилдан  1995 йилгача фаолият юритган.

  1975 йилда Монреалда очилган халқаро аэропорт айни дамда фақат юк самолётларига хизмат кўрсатмоқда. Аввалига мазкур аэропорт бир йилда 50 миллион йўловчига хизмат кўрсатиши кутилган эди. Аммо бундай бўлиб чиқмади. 2004 йилдан бошлаб аэропорт йўловчи самолётларига хизмат қилишни тўхтатди.

Вам может понравиться

Добавить комментарий