Дунёдаги энг қиммат атирлар

“Ахир бу ҳақиқий француз атири-ку! Улар жуда қиммат!” – Ипполит, бўлажак эридан янги йил совғасини олиб, деди Надя, “Тақдир ҳазили ёки қушдек енгил бўлинг” киносининг қаҳрамони. Агар Ипполит унга энг қиммат атирлардан бирини совға қилганда эди, у бунчалик таъсирланганини изҳор эта олмасди – у шунчаки тилидан қолган бўлар эди. Сиз ҳам бир неча минг, ёки хатто бир неча ўн минг доллар турадиган атирни тасаввур эта оласизми?

Дунёдаги энг қиммат атирлар
 
Қуйида дунёда энг қиммат атир бўлиб ҳисобланадиган 10 та атир рўйҳати тақдим этилган. Jar Parfums Bolt of Lightning Бу атир жуда камёб, ҳақиқатан ҳам уникал, жуда барқарор ҳидга эга бўлиб, терига сингиб, бир неча кун давомида сақланиб туради. Jar Parfums Bolt of Lightning – ёз учун энг идеал даражадаги атир бўлиб, унинг нархи 765  долларни ташкил қилади. Атирлар мағзини тушунадиган одамлар айтишларича, бу атир, у учун тўланадиган пулга арзийди. Бу атирдан махсус муносабатлардагина фойдаланиш керак деб ҳисобланади. Jar номи машҳур заргар, атир ва унинг идиши автори ҳисобланмиш, Жоель Розенталь инициалларидан келиб чиққан.
Jean Patou дан Joy Бу классик, ҳар замонларда кенг тарқалган аромат бўлиб, у ёрқин аёлларга мос. Joy атирининг биринчи флаконлари сотувда 1930 йилда пайдо бўлди. Атир автори – бутун дунёда машҳур бўлган парфюмер Жан Пато, 30 мл атирни яратиш учун, 336 атир гул ва 10000та ясмин гулларини сарф қилишга мажбур бўлди. Бундай атир флаконини 800 долларга сотиб олишингиз мумкин. Айтганча, флаконнинг ўзи ҳам, машҳур биллур “баккара”дан ясалган. Shalini Parfums Shalini Бу атир жуда ҳиссий ароматга эга. Shalini атири замонавий, дадил ва мустақил аёллар учун мос. Атирлар чегараланган сонда чиқарилган, бир флакон 900 доллар атрофида туради. Аромат таркибига кашнич, иланг-иланг, ваниль, мушк, сандал дарахти ва табаргул киради.
манбаа: megadunyo.uz

Вам может понравиться

Добавить комментарий