Дунёдаги энг хавфли йўллар ТОП-10

Novate.ru ижодкорлари дунёдаги энг хавфли йўллар ўнлигини тузиб чиқишди. Қуйидаги расмлар орқали ана шу йўллар билан танишишингиз мумкин.10. Eyre Highway, Австралия

Дунёдаги энг хавфли йўллар ТОП-10

Дунёдаги энг хавфли йўллар ТОП-10

Австралиядаги мазкур автомобил йўлининг узунлиги 1,100 км.ни таҳшил этади. Бу оддий ва зерикарли йўлдай бўлиб туюлиши мумкин. Бироқ, йўл Австралияда эканлигини унутманг. Австралия ёввойи ҳайвонларга бой мамлакат ҳисобланади. Кенгуру ва бошқа бир қатор ҳайвонлар кўпинча ҳайдовчилар учун жиддий зарар етказиши мумкин.

9. Трансфагарасан йўли, Руминия

Дунёдаги энг хавфли йўллар ТОП-10

Трансфагарасан йўли ҳайдовчилар ўртасида ҳақиқий афсона. Ушбу йўл 1970 йилда ҳарбий йўналиш мақсадида қурилган.

8. Стелвио Пасс йўли, Италия

Дунёдаги энг хавфли йўллар ТОП-10

Ателвио Пасс йўли Алп тоғлари ичидаги энг юқори асфалт йўл ҳисобланади. Бу йўл 1820-1825 йиллар орасида Австрия империяси даврида қурилган. Ушбу йўлда ҳаттоки энг тажрибали ҳайдовчиларнинг ҳам боши айланиб қолиши мумкин.

7. Road А537, Буюк Британия

Дунёдаги энг хавфли йўллар ТОП-10

Дунёдаги энг хавфли йўллар ТОП-10

А537 йўли Буюк Британиядаги энг хавфли йўл ҳисобланади. Буюк Британиянинг йўл хавфсизлиги фонди томонидан тақдим этилган маълумотларга қараганда 2007-2011 йиллар оралиғида ушбу йўлда 44 та бахтсиз ходиса юз берган.

6. “Варфоломеэвич” йўли, Сибир

Дунёдаги энг хавфли йўллар ТОП-10

Дунёдаги энг хавфли йўллар ТОП-10

Бу йўл Шарқий Сибирдаги энг асосий йўлдир. Айтишларига қараганда асфалт остида отиб дафн қилинганларнинг жасадлари бор экан.

5. Роҳтанг Пасс йўли, Ҳиндистон

Дунёдаги энг хавфли йўллар ТОП-10

Дунёдаги энг хавфли йўллар ТОП-10

Ушбу йўл май- ноябр ойларида очиқ бўлади. Роҳтанг Пасс йўлида қор кўчишлари кўп содир бўлиб туради.

4. Highway Karakoram, Покистон

Дунёдаги энг хавфли йўллар ТОП-10

Highway Karakoram 4800 метрни ташкил қилади ва у энг юқори асфалт йўли ҳисобланади. Ушбу йўлда қор кўчкиси, силжишлар ва сув тошқинлари тез-тез бўлиб туради.

3. Троллстиген, Норвегия

Дунёдаги энг хавфли йўллар ТОП-10

Дунёдаги энг хавфли йўллар ТОП-10

Андалснес ва Валлдал шаҳарларини боғловчи йўл қиш ва баҳор фаслида ёпиқ бўлади. Лекин ёз фаслида энг машҳур сайёҳлик йўналиши ҳисобланади. Бу йўл 1936 йилда очилган.

2. Юнгас йўли, Боливия

Дунёдаги энг хавфли йўллар ТОП-10

Дунёдаги энг хавфли йўллар ТОП-10

Юнгас йўлидаги 65 километрли йўлни “ўлим йўл” деб аташади. Маълумотларга қараганда бу йўлда 100-200 та ўлим қайд этилган. Юнгас денгиз сатҳидан 3650 метр баландликда жойлашган. Унинг кенглиги атиги 3 метрни ташкил этади.

1. Биринчи трасса, Афғонистон

Дунёдаги энг хавфли йўллар ТОП-10

Ушбу йўл расман энг хавфли йўл деб топилган. Кобул ва Жалолободни боғловчи йўл Толибон ҳудуди орқали ўтади. Йўлда жуда кўп тўсиқлар мавжуд. Бу ерга ҳар куни НАТО карвонлари хавфсизликни таъминлаш учун юборилади.

манбаа: furkat.uz

Вам может понравиться

Добавить комментарий