Дунёдаги энг оммабоб, машхур ва даромадли 5 та сайтлар

Ҳозирги мақолани илк бор мен “Дунёдаги энг буюк ва қўрқинчли интернет қироллари” деб номламоқчи ҳам бўлдим, лекин фойдаланувчилар буни нотўғри тушунишлари мумкин деб, юқоридаги ном билан номладим.

Гап дунёдаги энг кўп фойда олувчи ва энг кўп фойдаланувчиларга эга сайт ҳақида кетаётганини тушуниб олдингиз. Бу компанияларнинг ривожланиши шу қадар тезлашганки, бунга сабаб қилиб ахборот технологияларининг ривожланиши ва инсонларнинг интернет “касаллиги” ни кўрсатиш мумкин. Бугунги ахборот асрида инсониятнинг ривожланиши, яъни дунёқарашларнинг тенглашиб боришида ҳам интернетнинг роли деярли 100%. Бундан 10 йил аввал ҳеч ким интернет компаниялар товар сотиш, рекламалар орқали бунчалик катта натижаларга еришишини ҳаёлига ҳам келтирмаган бўлса керак. Интернет компанияларнинг эгалари ҳозирда бир қатор табиий маҳсулот билан бизнес қилувчиларга қараганда анчагина кўпроқ пул топа олади. Бу ҳақда жуда кўп гапириш мумкин. Келинг, яхшиси мавзуни бурмай, дунёдаги 5 та энг кучли сайтлар ҳақида гаплашсак. Дунёдаги энг машхур сайтларнинг рейтинги:

1.Google

Сайт: google.com Ташкил топган йили: 1998 Асосчилари: Ларри Пейдж ва Сергей Брин Даромади: асосий даромади Google АdWоrds рекамасидан google.com сайтига 1 кунда дунё бўйича миллион ва ҳатто миллиардлаб фойдаланувчилар ташриф буюрадилар. Бу сайт асосчиларидан бири бўлмиш Сергей Брин 6 ёшлигида Москвадан Америкага кўчиб кетган ва ўша ерда Ларри Пейджи билан компанияга асос солган. Google нинг асосий хизматлари бу google.com қидирув тизими, Google Chrome brauzeri, Gmail почта хизмати, расмлар билан ишлаш учун мўлжалланган Pixasa дастури, Андроид мобил операцион системаси. Ҳозирда Google Glass кўзойнаклари ҳам чиқара бошламоқчи. Қизиқарли фактлар: — google.com домени 1997-йил 15-сентабрда рўйхатга олинган; — компанияда 26 316 нафар ишчилар ишлайди (2011-йил 31-март натижалари бўйича); — компания бойлиги $177 млрд ва бу АҚШдаги бир қанча банкларнинг капиталини қўшганда ҳам кўпроқдир; — 2006-йил Google $1,65 млрд эвазига Youtube — дунёдаги энг машхур видеохостинга эга бўлди; — 2008-йилда «Фортуне» журнали Google ни ишлаш учун энг қулай жой деб эълон қилди; — ҳозирги кунда Google брендлари энг машхур ва қиммат брендлар сафида ва уни $200 млрд га баҳолашган.

2. Facebook.com

Facebook.com Асос солинган йили: 2004 Асосчиси: Марк Сукерберг Даромади: $1,2 млрд (2010-йил) Дунёдаги энг катта ижтимоий тармоқ. Барчаси 2003-йил 28-октабрда Марк Сукебергнинг Фаcемаш сайтини очилиши билан бошланди. Ушбу сайтда 2 нафар одамнинг расми бўлган ва улардан бири танланган. Бунинг учун Сукерберк Гарвард компютер тармоғи орқали яширин архивни ўғирлаб кўчириб олган. 2 соат ичида сайтга 450 фойдаланувчи кирган ва улар сайтда 22 000 кўришлар бажарган. Қизиқарли фактлар: — 2005-йил $200 000 эвазига facebook.com доменини сотиб олди; — 2007-йил 24-октабрда Миcрософт Facebookнинг 1,6 % аксиясини $240 млн га сотиб олди; — 2010-йил ноябрда SecondMarket Inc маълумотларига кўра Facebookнинг нархи $41 млрд га тенг деб баҳоланди; — Facebook дунёдаги 3-улкан интернет- компания ҳисобланади (Google ва Амазондан кейин); — Марк Сукерберг дунёдаги илк ёш миллиардерлар рўйхатига киритилди (23 ёш) — Facebook ижтимоий тармоғида 700 млн фойдаланувчи рўйхатдан ўтган (2001-йил 27- май) — Facebook ҳақидаги “Ижтимоий тармоқ” филми 2010-йил энг яхши филм деб топилди ва “Олтин глобус” мукофотини олди. — мутаҳассислар Facebook компаниясини $60 млрд га баҳолаган.

3. YouTube.com

YouTube.com Асос солинган йили: 2005 Асосчилари: Стив Чен, Чад Хёрли, Джавед Карим Даромади: видеохостинг 2006-йил Google компанияси томонидан сотиб олинган Энг машхур видеохостинг ва дунёдаги 3- ўриндаги сайтдир. Сайт 2005-йил 3-майда PayPal компаниясининг собиқ ишчилари Стив Чен, Чад Хёрли, Джавед Каримлар томонидан яратилган. Қизиқарли фактлар: — ҳар куни YouTube 2 млрд видеоларни кўришади; — илк видео (18 секунд давомийликдаги ролик) 2005-йил 23-апрелда YouTubeга жойлаштирилган; — YouTube нинг русча версияси 2007-йил 14- ноябрда ишлаб чиқилган; — агар YouTubeдаги барча видеоларни минут- минутигача қўшиб чиқилса, 48 млн соатлик видеоролик ҳосил бўлади (2011-йил май); — 2009-йил март ойида Хитой YouTube сайтини ўзининг минтақаси учун тўсиб қўйди. Бунинг сабаби ўша ойда тарқалган, Хитой аскарлари Тибет яшовчиларига қилган зўравонлигини акс эттирган видео эди.

4.Yahoo.com

Yahoo.com Яратилган йили: 1995 Асосчилари: Девид Файло ва Жерри Янг Соф фойдаси: $424,2 млн (2008-йил) Дунёдаги иккинчи қидирув тизими. 1994-йил январда Девид Файло ва Жерри Янглар “Жеррининг бутун дунё тўри бўйлаб саёҳат қилувчи йўловчилари” деб номланган сайтни яратишди. 1994-йил апрелда эса ушбу сайтга Yahoo деб ном беришди. 1995-йил 2-мартда эса Yahoo корпорацияси ишлай бошлади. Қизиқарли фактлар: — 1997-йил 8-мартда Yahoo RocketMail номли энг ёши улуғ почта сервисини ишга тушурди; — Yahoo нинг ёши катта бўлиб, у интернетнинг барча ўтиш даврларини бошидан кечирган.

5. Baidu.com

Baidu.com Асос солинган йили: 2000 Асосчиси: Робин Ли, Чаирман ва бошқалар Соф фойдаси: $38,668 млн (2006-йил) Хитойнинг энг машхур қидирув тизими. Қизиқарли фактлар: — Baidu.com индексида 740 млн веб-саҳифалар мавжуд; — 2006-йил 20-апрелда ушбу қидирув тизими “Baydupedia” проектини ишга туширди. Ҳозирги кунда Baydupediaда 3 400 000 мақолалар мавжуд. — 2010-йил 12-январда Baidu.com хаккерлар хужумига учради.

манбаа: megadunyo.uz

Вам может понравиться

Добавить комментарий