Дунёдаги энг йирик кўприк

Устунлар орасидаги энг катта масофага эга бўлган кўприк Япониядаги  Акаши-Кайкио кўпригидир.

Япониянинг Авадзи ва Хонсю оролларини боғлаб турган мазкур гигант кўприк устунлари ораси 1991 метрни ташкил этади!

Бундай узун ва ўлкан кўприкни қуришга 1955-йилда содир бўлган даҳшатли воқеа сабаб бўлган. Ўша пайтларда икки орол ўртасида усти очиқ ва ёғочлардан бирлаштириб қуриладиган паромлар қатнарди. Қаттиқ туфон пайтида шундай паромлардан бири ағдарилиб кетади ва 150 дан ортиқ одам ҳалок бўлади. Ачинарлиси, уларнинг кўпчилигн болалар эди. Ўз навбатида, кўприк қуриш ҳам жуда оғир бўлди. Аввало, бу қурилишга жуда катта маблағ керак эди, энг ёмони сув ости рельефи ҳам устунлар оралиғининг камида 1,5 км. бўлишини -талаб этарди. Ниҳоят, 5 млрд. долларга баҳоланган лойиҳани ишлаб чиқишга 12 йил сарфланди. Меъморлар 1997-йилдагина кўприкни ишга туширишга муваффақ бўлишди. Мужизавий кўприкни қуришга жуда катта-маблағ сарфланган эди, шу боис, кўприкдан ўтиш ва қайтиш учун 40 доллар миқдорида пул тўлашга туғри келади. Шуни айтиш лозимки, мазкур кўприк Япония иқлимига хос бўлган 8,5 баллик зилзилага, 286 км/с эсаётган қаттиқ шамолга дош беради. Кўприкнинг умумий узунлиги 3911 м.ни, баландлиги 65 м.ни ташкил этади. Автомобиллар бу ердан олти қатор бўлиб юриши мумкин. Алам қиладиган жойи шундаки, одамларнинг аксарияти пулни тежаш учун ҳозир ҳам паромдан фойдаланишни афзал қуришмоқда.

Вам может понравиться

Добавить комментарий