Дунёдаги энг ажойиб истироҳат боғлари

Ҳозирги кунда шаҳарни истироҳат боғисиз тасаввур қилиш мумкинми? Албатта йўқ. Кенг ва шинам йўлаг-у фавворалар, манзарали ўсимлиг-у серсоя, баланд дарахтлар… Энг муҳими, болажонлар ҳордиқ чиқариши учун мўлжалланган турли сайр эттирадиган машина, каруселлар уларнинг кўнглида завқ-шавқ уйғотади. Қуйида ана шундай истироҳат боғларидан энг машхур ва антиқалари ҳақида қисқача маълумот бериб ўтамиз.

Европа истироҳат боғи

Германиядаги Европа Парк бу ўзида бутун Европани мужассам этган мегаистироҳат боғидир. Дунёнинг энг катта истироҳат боғидан Германия, Франсия, Швейцария каби бир нечта ривожланган давлатнинг энг машхур тарихий жой-у бинолари ва бошқалар ўрин олган.

Фазога саёҳат

Пҳантасиаланд аттраксион истироҳат боғининг энг қизғин дастуларидан бири “Галлактика” фазовий шоусидир. Боққа ташриф буюрганлар унда иштирок этиб, ажойиб саёҳатни амалга оширишлари мумкин. Фазога хос жисмлар, турли ясама фазовий буюм саёҳатчиларнинг ҳайратини ошириши шубҳасиз. Саёҳат давомида сайёҳлар “Колорадонинг Майкл Жексон билан саргузаштлари” аттраксион ўйинига ҳам гувоҳ бўлишади.

Ихтирочилар истироҳат боғи

Леголанд – бу ихтирочилар учун мўлжалланган антиқа истироҳат боғи. Бу ерга кўпроқ болалар ота-оналари билан ташриф буюриб, ўзлари ҳоҳлаган нарсани ясашлари мумкин. Баъзилари ушбу истироҳат боғида улкан автомобил ёки вертолёт ясаб, махсус совғага ҳам эга бўлишади.

Авон дарёси ва маори қабиласи

Крайстчерч шаҳарчаси (Янги Зелландия)даги махсус истироҳат боғига одамлар фақат чўмилиш учун ташриф буюришади. Инсонлар мўжазгина Авон дарёсида каноеда сузибгина қолмай, маори қабиласи пиширган миллий ширинлик билан ҳам сийланади. Янги Зелландияга сайёҳлар асосан маори қабиласи билан яқиндан танишиш учун ташриф буюришади.

Диккенс дунёси

ХIХ асрдаги Буюк Британияни кўришни истаганлар Диcкенс Wорлд истироҳат боғига ташриф буюришади. Ушбу истироҳат боғи машхур ёзувчи Диккенс романлари қаҳрамонлари билан бевосита боғлиқ. Унда “Фежина макони” болалар ўйин майдончаси, назоратчилар назоратидаги Эбинезер Скруч арвоҳи мавжуд.

Кариб денгизи қароқчилари

Ветнамдаги машхур Суои Тиен истироҳат боғи махсус тимсоҳлар кўпайтириладиган фермаси билан ном тарқатган. Сайёҳлар жасур, дувюрак бўлсагина, аттраксион истироҳат боғи – “Кариб денгизи қароқчилари”га эсон-омон йўл олишади.

Ширинликлар истироҳат боғи

Данияда мавжуд Бон Бон-Ланд истироҳат боғи болаларни тез ўзига жалб этади. Чунки бу истироҳат боғидан фақат турли конфет, шоколад ва бошқа ширинликлардан таркиб топган улкан ҳайкаллар мавжуд.

манбаа: megadunyo.uz

Вам может понравиться

Добавить комментарий