Дунёдаги биринчи болалар автомобили

Ушбу ноёб транспорт воситасининг бўйи 2,7 метр, эни 1,2 метрни ташкил этади. У уч киши – олд ўриндиқдаги ҳайдовчи ва орқа ўриндиқдаги икки йўловчи учун мўлжалланган.

Ўзининг “ўйинчоқ” кўринишига қарамасдан, ушбу машина ҳақиқий двигатель билан жиҳозланган. Ундаги электр двигатель бир марта кучланиш билан ўн километргача юриш имконини беради. Машина шаҳар кўчаларида эмас, боғлар, пиёдалар ва велосипедлар учун ажратилган йўлакларда юришга мўлжалланган.

Toyota Camatte машинасини бошқарувчи болаларга ҳеч қандай хавф таҳдид солмайди. Сабаби автомобиль ҳалокатга олиб келувчи тезликка эга эмас.

Вам может понравиться

Добавить комментарий