Думли юлдузлар – кометалар

«Думли юлдузлар»ларкометалар ҳақида одамларга узоқ вақтларгача ҳеч нарса маълум бўлмаган. Осмонда тўсатдан ғалати кўринишдаги юлдузлар пайдо бўлиши хурофотчи одамларни ваҳимага солган. Улар бундай юлдузларни ураш, вабо, ўлат, қаҳатчилик каби фалокатлар ва бахтсизликлар даракчиси деб билишган.

Бундан тўрт аср муқаддам машҳур астроном Тихо Браге ва бошқа бир қанча тадқиқотчилар кометалар Ер атмосферасидан, ҳатто Ойдан ҳам жуда узоқда эканлигини ва сайёралар сингари Ердан катта масофа нарида ҳаракатланишини аниқлашган. Кометалар барча сайёралар каби совуқ жисм бўлиб, ўзидан нур сочмайди. Қуёш нурлари кометада акс етиб қайтиши натижасидагина биз уларни кўра оламиз. Баъзи кометаларнинг ядросида никел, натрий ва темир каби металлар ёруғлик чиқариши аниқланган.

Комета.

 Думли юлдуз, яъни кометанинг ядроси, бош ва дум қисмлари бўлади. Кометанинг энг ёруғ жойи — бош қисмидир. Комета марказидаги юлдузсимон туманлик унинг ядроси ҳисобланади. Ядро музлаб ётган газлар ва қаттиқ жисмлардан ташкил топган. Бу жисмлар бошқа осмон жисмларига нисбатан жуда кичикдир.

Умуман, кичик кометалар атрофини туман ўраб олган. Комета Қуёшга яқинлашган сари бу туман қатлами чўзила боради. Баъзида шу тумандан ёки кометанинг бош қисмидан Қуёшга қарама-қарши томонга ингичка ёруғ нурлар тарқалади, ана шу нур дастаси думга ўхшаб кўринади. Комета Қуёшга яқинлаша борганда думи кенгаяди ва узаяди. Қуёшдан узоқлашганда эса, аксинча, қисқаради ва хиралашади. Комета бора-бора хира доғдек бўлиб қолади.

Кометалар думининг узунлиги ва шакли ҳар хил бўлади. Баъзи кометаларнинг думи осмон гумбазига бўр билан чизил-ган чизиқларга ўхшаб кўринади, баъзиларининг думи жуда қисқа бўлиб, кўзга аранг чалинади. 1744-йилда кузатилган комета думининг узунлиги 20 миллион километр бўлган. Кометалар думининг узунлиги баъзан 500—600 миллион километрга етиши ҳам мумкин. Комета думининг ёруғ ва узун бўлиши кометанинг Ердан қанчалик узоқ бўлишига ҳам боғлиқ.

1950-йилга қадар топилган жами кометалар сони мингга яқин. Шулардан 400 таси (энг ёруғлари) телескоп ихтиро қилингунга қадар топилган. 600 та кометанинг орбитаси аниқланган. Кейинги йилларда янгидан янги кометалар топилрҳоқда. Масалан, 1967-йилнинг ўзида 14 та янги комета топилди. Энг кейин кашф этилган кометалардан бири — Когоутен кометасидир. Бу комета уни кашф этган гамбурглик астроном Л. Когоутеннинг номи билан юритилади. Астроном 1973-йили кўзга кўринмай қолган кометаларни излаш пайтида шу янги кометани кашф этди.

1973-йил охирида Когоутен кометаси билан Қуёш орасидаги тнасофа 22 миллион километрни ташкил этган. Демак, у Қуёшга Меркурийдан кўра икки баравар яқин болган. 11 исобларга қараганда, бу масофада кометадаги иссиқлик ҳарорати 4000—5000°C бўлиши мумкин.

Кометалар ғойиб бўлиб туради. Баъзиларини ўзимиз йўқотиб қўйсак, баъзилари ўз-ўзидан кўринмай қолади.

Комета бош қисмининг диаметри кўпинча 50 мингдан 250 минг километргача бўлади. Демак, ўртача катталикдаги кометанинг диаметри Ер диаметридан ўн баробар катта экан. Диаметри Қуёш диаметрига тенг келадиган кометалар ҳам учрайди.

Кометаларнинг массаси нисбатан кичик, яъни Ер массасидаги бир неча юз миллиард баравар кичик. Шундай бўлсада, у миллиард тоннани ташкил этиши мумкин. Масалан, ўртача катталикдаги кометанинг массаси Оқ денгиз — Болтиқ каналини қуришда қазиб чиқарилган тупроқ массасига тенглашади. Кометаларнинг каттаси ҳам, кичиги ҳам бор. Ҳатто катта комета ҳам Қуёш системасидаги бошқа сайёраларнинг ҳаракатланишига халақит бермайди, шунингдек, ўзи ҳам ҳеч қандай тўсиққа учрамайди.

Кометанинг ўртача зичлиги ниҳоят даражада кам. Буни тасаввур этиш учун мисол келтирамиз: агар буғдой донини туйиб, шунинг миллиондан бир қисми Тошкент сирки ичига сочиб юборилса, унинг зичлиги кометанинг ўртача зичлигига баробар келарди.

Ер комета билан тўқнашиши мумкинми? Кометанинг қаттиқ ядроси Қуёшга Ер билан Қуёш орасидаги масофага яқинлашганда ҳам Ернинг комета ядроси билан тўқнашиш эҳтимоли тўрт юз миллиондан бирга тенг бщлади. Йилига ўрта ҳисобда бешта комета Қуёш атрофидан ана шу масофада ўтади. Модомики шундай экан, Ер ўрта ҳисобда ҳар 80 миллион йилда бир марта бирон комета ядросига тўқнаш келиши мумкин.

Ернинг комета думи билан тўқнашуви тез-тез рўй бериб туради. Масалан, 1910-йил 19-майда Галлей кометасининг думи Ерга тегиб ўтди, лекин бу тўқнашув вақтида ҳеч қандай фалокат рўй бермади, ҳатто ҳавода бирон-бир бегона газ ҳам пайдо болмади.

Мабодо сайёрамиз комета ядроси билан тўқнашгудек бўлса, комета ядросидаги тош болаклари Ерга сочилиб тушар ва тушган тош бўлакларининг бир-биридан узоқлиги ўнлаб, юзлаб километрга етар эди. Бу вақтда ерда, нари борса, куч-сиз зилзила бўлиб ўтар эди.

Вам может понравиться

Добавить комментарий