Дублинга учаётган самолёт йўловчиси ҳамроҳини тишлаб олди ва вафот этди

Аer Lingus авиакомпаниясининг Лиссабондан Дублинга учаётган самолёти бортида йўловчилардан бири вафот этди, дея хабар бермоқда The Irish Independent. Ҳодиса 18 октябрь, якшанба куни содир бўлди. Бу ҳақда daryo.uz сайти маълумот берди.

Икки соатлик парвоз ўртасида 24 ёшли эркакни саросима хуружи тутди. У ёнида ўтирган йўловчига ташланиб, уни тишлаб олди. Экипаж аъзолари «тўполончи» йўловчининг қўл-оёқларини қайириб боғлаб қўйди, кема капитани эса шошилинч равишда қўниш учун рухсат сўради. Бироз вақт ўтиб, эркак ўзини ёмон ҳис қила бошлади ва ҳушидан кетди.

Лайнер Ирландиянинг Корк аэропортига фавқулодда қўнди, бу вақтда йўловчи аллақачон ўлган эди. Шифокорлар марҳумнинг тиши теккан йўловчини кўрикдан ўтказди ва уни касалхонага ётқизди.

Вам может понравиться

Добавить комментарий