Денгиз остидан топилган 10 та ғаройиб топилма

Океан ва денгиз қари ҳамиша инсон эътиборини ўзига жалб этиб келган. Тиниб-тинчимас инсонни кўпроқ ундаги тирик жонзодлар ва унинг қаърида яширинган сирлар қизиқтирган. Тадқиқотлар натижасида илк сув остига шўнғиш аппаратлари кашф қилинмагунча узоқ йиллар давомида бу саволлар жавобсиз қолган.

Бир қанча сув манбалари остида қилинган изланишлар жуда кўплаб илмий далиллар ва тирик организмларни кашф қилди. Шу билан биргаликда тадқиқодчилар сув қаъридан ўзлари ҳеч кутмаган нарсаларни ҳам топишади. Аён бўлишича, денгиз ва океанлар ўз қарида нафақат чўкиб кетган кемалар бўлагини, балки бебаҳо нодир буюмлар ва табиат ҳодисаларини ҳам яширган. Ҳозир биз сизга мана шундай ғаройиботларнинг 10 таси тўғрисида сўзлаб бермоқчимиз.

“Апаллон – 11”нинг двигателлари

1969 йилдаги ойга парвоздан сўнг “Апаллон – 11”нинг двигателлари Атлантика океани тубидан жой олган. 2012 йил Amazon интернет-дўкони раҳбари миллиардер Жефф Безос уларни топиб, сув юзасига олиб чиқишга киришди. Ракета бўлаклари гидролокатор ёрдамида тахминан 4300 метр чуқурликдан топилган. Уларни сув юзасига олиб чиқиш жараёни учун уч ҳафтача вақт сарфланди. Шундан сўнг двигателлар Америка космик агентлигига топширилди.

Ҳукумат комиссиясининг мажлиси

2009 йилда Муҳаммад Нашид дунёда биринчи бўлиб сув остида Вазирлар Маҳкамаси мажлисини чақирди. Мажлис иштирокчилари гидрокостюм ва акваланглар кийиб олган эдилар. Мажлис Гирифуши ороли яқинида 6 метр чуқурликда ўтказилди. Мальдив республикаси президенти шу йўл билан омма эътиборни иқлим ўзгаришлари ва океан даражасининг кўтарилиши муаммоларига кўпроқ жалб қилишни истаган.

Ер ости дарёси

Мексикадаги Анхелита сувости ғори гўё иккига ажралган дунёга ўхшайди. Сув остида кўриниш 30 метрлик чучук сув қатламидан ер дунёсига ўтиб кетади: оролча, барглари тўкилаётган дарахт ва таркибида сероводород (водород сулфид) қатлами бўлган ерости дарёси.

Локомотивлар

Кема бўлакларининг сув тубида ётиши одатий, бироқ у ерда поезд қисмлари топилса нима дейсиз? 1985 йилда Нью-Жерсидаги Лонг-Бранч соҳилларидан 1850 йилларнинг иккита камёб локомотивлари топилган. Буни устига уларнинг қандай қилиб бу жойда пайдо бўлгани ноаниқ. Бир тахминга кўра, улар белгиланган жойига олиб кетилётганда қаттиқ тўфон туфайли баржадан тушиб кетган.

Қадимий япон ёдгорлиги

1985 йилда ғаввослар Рюкю архипелагидаги Сакисима оролларининг Яэяма гуруҳига кирувчи Йонагуни оролида ноаниқ қоя жисмга дуч келишган. Топилма Йонагуни ёдгорлиги номини олди. Унинг тўғри томонлари кўп бўлиб, пешайвон зиналарини эслатиб юборади. Олимларнинг фикрига кўра, ёдгорлик бундан 5000 йил олдин қурилган.

Сув ўргимчаги

Агар сиз ўргимчаклар фақат қуруқликда яшайди, деб ўйласангиз, демак ҳали Cybaeidae оиласига кирувчи кумуш-ўргимчакни кўриб улгурмагансиз. У ўзига хос тузилишга эга бўлиб, сувга шўнғиш вақтида унинг туклари орасида ҳаво қолиб кетади. Бу эса уни сув остида узоқ қолишига сабаб бўлади. Сув ўргимчаги бутун Европа ва Шимолий Осиё бўйлаб секин оқувчи ва тинч турган сувларда учрайди.

Қадимий шаҳар

Хитойнинг Чжэцзян музофотидаги Мингта ороллар кўли тубида бутун бир шаҳар жойлашган. ГЭС қурилиши пайтида ҳудудни сув босган. 50 000 арк қишлоқ хўжалиги ерлари ва 27 та шаҳар сув остида қолган. Уларнинг кўпчилиги деярли энди қурилган ҳолича сақланган.

Мичиган кўлининг Стоунхенджи

2007 йилда чўккан кемаларни гидролокатор ёрдамида қидириб юрган тадқиқодчилар гуруҳи Мичиган кўли тубида сувости структурасини топишди. 15 метр чуқурликдаги сув остида машҳур Стоунхенджни эслатиб юборувчи тузилиш жойлашган. Тахмин қилинишича, конструкциянинг ёши 10 000 ёшни ташкил қилади.

Хазина

Кемалар билан биргаликда денгиз хазиналари ҳам сув қаърида ўзининг сўнгги манзилини топган. Кўплаб бебаҳо хазиналар тўғрисидаги ҳикоялар асло афсона эмас. Мана шундай бебаҳо юкларнинг бири SS Gairsoppa номли Британия савдо кемасида бўлган. Бу кема 1940 йилда ҳинд портларидан бири Калькуттадан йўлга чиқиб, ўзининг сўнгги манзилига етиб боролмади. У немис сувости кемаси томонидан чўктирилган. 2011 йилда кема қолдиқлари ва 48 тонна оғирликдаги 1200 та кумуш қуймаси топилган. Бироқ бу ҳали кемадаги бойликнинг 20 фоизи, холос. Қолган 80 фоизи сув тубининг қаеридадир ором топган.

Сувости музейи

2010 йилнинг декабрида Канкунда ғаройиб музей очилди. Галерея қуруқликда эмас, балки Кариб бассейнининг саёз жойида, сув остида жойлашган. Музей коллекцияси 2 метрдан 10 метргача бўлган чуқурликда ўрнатилган. Экспозицияни 403 та ҳайкаллар ташкил этади. Арт-жисмларни сув ўтлари босиб кетиши сабабли уларни вақти-вақти билан алмаштириб туришга тўғри келади.

манбаа: http://xabardor.uz/

Вам может понравиться

Добавить комментарий