Декрет вақти

Баъзи мамлакатларда ёз вақти деб аталадиган вақт қабул қилинган. Бунинг сабаби шуки, кун узун, тун-қисқа бўлган ёз мавсумида иқтисодий мақсадларни кўзлаб соат милини бир соат илгари суриш фойдалидир. Чунки ёзда ишчи ва хизматчиларнинг иш куни қишдагига нисбатан 1 соат олдин бошланиб, 1 соат олдин тугайди. Натижада эртароқ ётилганлигидан кечқурунлари электр энергия кам сарфланади. Кун қисқа бўлган қиш ойларида электр энергиясини тежаб бўлмайди, чунки қишда иш куни анча қоронғида бошланади ва кечқурунлари тежаб қолинган электр энергияси эрталаб сарф бўлиб кетади.

Россияда ҳам ўтган асрнинг 1930-йилигача ҳар йили ёзда соат мили 1 соат илгари суриб қўйилар, кузга келиб яна минтақа вақтига тўғриланар эди. Ҳозир мамлакатда декрет вақтига амал қилинади. 1930-йил 16-июнда Россия ҳукуматининг махсус декрети билан Россия ҳудудининг барча қисмида ёз вақти қабул қилинган. Бу вақт минтақа вақтидан фарқли ўлароқ, декрет вақти деб аталди.

Декретга биноан ўша кундан бошлаб мамлакатнинг ҳамма жойида, барча соат минтақаларида вақт бир соат олдинга сурилган. Шу туфайли Россияда соат 12 эмас, балки соат 13 луш пайти бўлиб ҳисобланади. Декрет вақт аҳолининг кун ёруғлигидан унумлироқ фойдаланиши ва электр энергиясини кўпроқ халқ хўжалиги эҳтиёжларига сарфлаш мақсадида жорий қилинган

Вам может понравиться

Добавить комментарий