Дарё устидаги дарё

Бир қарашда бунинг нималигини англаш ҳам қийин. Бу – машҳур Магдебург кўприги. Дунёда машиналар ўтадиган кўприклар саноқсиз, лекин бу кўприк бошқача, у кемалар ўтадиган кўприк.Элба дарёси устига қурилган кўприк устидан дарё оқиб ўтади. Германиядаги Магдебург сув кўприги Элба-Хафел ва Ўрта герман каналларини бир-бири билан боғлайди.

Дарё устидаги дарёКўприкни қуриш фикри 1919 йилда пайдо бўлган, лекин уни қуриш 1930 йилда бошланган. Иккинчи жаҳон уруши бошланиши сабабли унинг қурилиши тўхтаган. Қурилиш ишлари 1998 йилдагина қайтадан бошланган. Орадан беш йил ўтгач, қурилиши 130 миллион еврога тушган кўприк фойдаланишга топширилди.

Дарё устидаги дарё1Магдебург кўприги қурилгунига қадар кемалар у каналдан бу каналга ўтиши учун шлюз ёрдамида дарёга тушиши ва кейин нариги каналга кўтарилиши керак эди. Сув кўприги эса каналларни тўғридан-тўғри бирлаштирди.

Дарё устидаги дарё2Кўприк сайёҳлар кўп ташриф буюрадиган жой бўлгани учун унинг атрофида автомобиллар тураргоҳи, велосипед ва пиёда йўлкалари жойлашган. Кўприк қурилиши ҳақида ҳикоя қилувчи музей ҳам мавжуд.

Манбаа: xabarlar.ru

 

Вам может понравиться

Добавить комментарий