Даманлар

Даманлар жиряклар (Нугаcoidea) — йўлдошли сут эмизувчилар туркуми. Танасининг узинлиги 30—60 см, вазни 1,5—4,5 кг. Ташқи кўриниши кемирувчиларга ўхшасада, филогенетик жиҳатдан хартумлиларга яқинроқ.

Устки лаби айри, олдинги оёқлари 4 та, кейинги оёқлари 3 бармоқли бўлиб, туёқсимон тирноқлар билан қопланган.

Картинки по запросу фото Даман Картинки по запросу фото Даман Картинки по запросу фото Даман    Картинки по запросу фото Даман

Олдинги курак тишларининг орқа томонида эмали бўлмайди ва доим ўсиб туради. Ҳозирда битта оилага мансуб бўлган 2—3 уруғ (7—12 тур)дан иборат.

Картинки по запросу фото Даман Картинки по запросу фото Даман Картинки по запросу фото Даман

Африкада ва Осиёда (Арабистон ярим оролидан Суриягача) тарқалган. Ўрмонларда якка-якка ва тоғларда 4,5 минг м гача баландликда колония бўлиб яшайди. Ерда ёки дарахтда ҳаёт кечирадиган серҳаракат, асосан, ўтхўр ҳайвонлар. Йилда бир марта 1—3 тадан болалайди. Гўшти учун овланади.

Вам может понравиться

Добавить комментарий