«Даймлер-Бенц AT»- етакчи немис автомобиль концерни.

“Даймлер-Бенц AT” 1926-йилда Готтлиб Даймлер ва Карл Бенц томонидан Германиянинг Штутгарт шаҳрида ташкил этилган.

Асосан енгил ва юк автомобиллари, оғир юк тортувчи тягачлар, кичик ва катта йўловчи автобуслар, микроэлектроника, авиааппаратлар, авиадвигателлар ва бошқа ишлаб чиқаради.

Картинки по запросу фото авто концерн Даймлер-Бенц Картинки по запросу фото авто концерн Даймлер-Бенц

Мерседес-Бенц АГ (енгил ва юк автомобиллари и.ч., савдо ва автосервис), Даймлер-Бенц Индустри — «АЕГ» (микроэлектроника, дизель куч агрегатлари, автоматлаштириш учун техника, телемеханика воситалари ва бошқалар), Даймлер-Бенц Аэроспэйс — «Даза» АГ (авиация, космонавтика, ҳарбий ва фуқаро сунъий йўлдошлари тизими ва бошқалар) ва Даймлер-Бенц Интер Сервис — «Дебис» (молиявий хизматлар кўрсатиш, сугурта, маркетинг хизмати, коммуникация ва алоқа хизмати, халқаро савдо, кўчмас мулк менежменти) компаниялари концерн таркибига киради. Бразилия, Аргентина, АҚШ, Хитой, Туркия, Испания, Италия сингари дунёнинг 23 давлатида ўз корхоналарига эга.
1993 йил «Мерседес-Бенц АГ» компанияси биланн ҳамкорликда Ўзбекистонда юк автомобиллари ишлаб чикарадиган «Хоразм ишлаб чиқариш бирлашмаси» қўшма корхонаси ташкил этилди. 1996-йил Тошкент шахрида «Д.-Б.АГ»нинг Марказий Осиё бўйича ваколатхонаси очилди. 1998-йил «Д.-Б.АГ» Американинг гигант корпорацияси «Крайслер» билан қўшилиши натижасида дунё автомобилсозлигида етакчи компания «Даймлер-Крейслер» ташкил этилди. Йиллик савдо обороти 124 млрд. немис маркаси. «Д.-Б.АГ»нинг дунё бўйича корхоналарида 300 мингдан ошиқ ишчи-хизматчи ишлайди.

Вам может понравиться

Добавить комментарий