Гуам

Географик жойлашуви. Гуам ҳудуди — Тинч Океаннинг ғарбий қисмидаги Мариан ороллари гуруҳида энг йириги ва энг жанубийси ҳисобланиб Япон оролларидан тахминан 3 800 км жануби-шарқда жойлашган:

Расмий номланиши Гуам ҳудуди
Мустақиллик санаси АҚШга тегишли ҳудудлар
Давлат тили инглиз ва чаморро
Пойтахти Хагатна
Майдони 541 км.кв. (дунёда 202-ўринда)
Сув сатҳидан юқорилиги
Аҳоли сони(2005) 166 минг киши (дунёда 186-ўринда)
Зичлига 1 км.кв. га 307 киши
Пул бирлиги АҚШ доллари (USD код 840)
Интернет-домен .gu
Телефон коди 1671
Соат миллари UTC+11

Орол вулқонли ва маржонли асосга эга бўлиб, жанубий қисми тоғли, шимолий қисми эса маржонли оҳактош платосидан таркиб топган. Гуам ороли Мариан камгаки (чуқури) бўйлаб чўзилган. Гуамдан жануби-ғарбий томонда дунё океанининг энг чуқур нуқтаси жойлашган — унинг чуқурлиги 11 022 м ташкил этади. Иқлими тропик. Ҳаво ҳарорати доимий, шунинг учун йил бўйи +25° С — 30° С ҳолатда бўлади. Энг илиқ ойлари— май, июнь ва июль. Икки фасли ўта аниқ ажралиб туради – булар: қуруқ (декабрдан то июнь ойигача) ва ёмғирли (йилнинг қолган барча ойлари). Июнь ойидан бошлаб ноябрь ойигача Гуам оролларига кўп бора тайфунлар бостириб келади.

Маъмурий тақсимланиши. Маъмурий-ҳудудий чегаралар йўқ. Маъмурий маркази — Хагатна. 1998 йили АҚШнинг Географик номланишлар Кенгаши, Гуамнинг маъмурий маркази номини Аганядан, маҳаллий сўзлашувга янада аниқроқ мос келадиган, Хагатнага алмаштиради.

Аҳолиси ва дини. Аҳолининг этник таркиби: чаморро — 47 %, • Филиппиндан келганлар — 25 .%, АҚШликлар ва асли келиб чиқиши Европаликлар — 10 % ни ташкил этади. Ундан ташқари оролда хитойлар, японлар ва кореяликлар истиқомат қилишади. Расмий тили — инглиз. Оролда яшовчиларнинг тахминан 80% -католик динига мансубдир.

Сиёсий тизим. Гуам — 1898 йилдан бошлаб, расман “АҚШ ҳудудига қўшилмаган” даражасига эга бўлиб, 1950 йили АҚШ Копгресси томонидан қабул қилинган Гуам оролининг органик қонуни асосида бошқарилади. Ижроия ҳокимияти – Губернатор томонидан амалга оширилади ва айнан губернатор ҳукуматни тайинлайди. Гуам томонидан АҚШ вакиллар палатасида бир аъзо (овоз бериш ҳуқуқисиз) тайинланган. Қонунчилик ҳокимияти — 15 та сенатордан иборат Қонунчилик мажлиси ҳисобланади. Гуам — АҚШнинг Тинч Океанидаги энг йирик ҳарбий стратегик базаларидан бири ҳисобланади. АҚШ ҳарбийлари асосан, Андерсон авиабазалари ва Апра-Харбор ҳарбий-денгиз базаларида жойлаштирилган.

Иқтисодиёти. Гуам иқтисодиетининг асосини — туризм ташкил этади. Шунингдек оролда жойлашган ва орол майдонининг асосий қисмини эгаллаган АҚШ ҳарбий базалари Гуам ғазнасига сезиларли даражада маблағ ажратиб туради. Қишлоқ хўжалиги оролдаги одамларни озиқ-овқатта бўлган эҳтиёжларини қондиришга етмайди. Гуамнинг асосий савдо ҳамкорлари: АҚШ, Япония ва Тайвань.

Тарихи. Европаликлардан биринчи бўлиб Гуам оролини Ф.Магеллан ўзининг дунё бўйлаб қилган саёҳати давомида, 1521 йили 6 мартда кўрган. 1565 йилдан бошлаб — Испания мустамлакаси ҳисобланади. 1568 йили – оролга биринчи миссионер-иезуитлар сузиб келишган. Шундан сўнг европаликлар олиб кирган касалликлар ва ёвузликлар, таҳқирлар оқибатида оролдаги маҳаллий аҳоли сони кескин қисқариб кетди. Испания ва АҚШ ўртасидаги 1898 йилдаги уруш натижасида, орол АҚШликлар томонидан қўдга олинади. Иккинчижаҳон уруши даврида Гуам ороли, 1941 Йили Япония томонидан босиб олинган илк АҚШ ҳудудларидан бири эди. 1944 йили орол яна АҚШ қўлига ўтди.

Вам может понравиться

Добавить комментарий