Грузия Республикаси

Грузия (Сакартвело) республикаси – Кавказортининг марказий ва ғарбий қисмидаги, шимолда Катта Кавказ ва жанубда Кичик Кавказ ўрталарида жойлашган давлатдир.

Расмий номланиши Грузия Республикаси
Мустақиллик куни 1991 йил 9 апрель (СССР таркибида бўлган)
Расмий тили Грузин
Пойтахти Тбилиси
Йирик шаҳарлари Тбилиси
Бошқарув шакли Унитар республика
Майдони 69,7 минг км.кв. (дунёда 118-ўринда)
Сув сатҳидан юқорилиги
Аҳоли сони (2005) 4,52 млн кмши (дунёда 114-ўринда)
Зичлига 1 км.кв. га 64,8 киши
Пул бирлиги Лари (GEL)
Интернет-домен .ge
Телефон коди +995
Соат миллари UTS+3

Image result for фото грузия флагГеографик жойлашуви. Жанубда Россия, шарқда Озарбайжон, жанубда эса — Арманистон ва Туркия билан чегараланади. Ғарбда Қора денгиз ювиб ўтади. Мамлакатнинг Шимолий қисми Катта Кавказнинг тоғ тизмалари билан қоплангандир. Грузия қир-оқ бўйининг катта қисми секин-аста пастга тушиб боради. Ҳудудда юқори сейсмик фаоллик кузатилиб туради. Грузия иқлими ғарбда — субтропик, шарқда эса субтропикдан мўътадилга ўтадигандир. Ўртача ҳарорат январь ойида: 3°С 9°С ташкил этади. Сванетия ва Джавахети тоғ ҳудудларида ҳаво ҳарорати: 16° С дан 20° С гача тушиб кетиши мумкин. Ёз фасли иссиқ ва узоқ вақт давом этадиган бўлиб, ўртача ҳарорат: +23° С дан + 26° С гача бўлади.

Маъмурий тақсимланиши. Маъмурий жиҳатдан 66 туманга бўлинган. Ҳозирги кунда ҳуқуқий жиҳатдан Грузия таркибида бўлган Абхазия ва Жанубий Осетия, марказий ҳукуматнинг буйруғига бўйсунмагани учун уларнинг даражаси аниқланмаган.

Аҳолиси ва дини. Аҳолининг этник таркиби: грузинлар — 70,1 % ни (тахминан 17 этник гуруҳлар), руслар — 9 % ни, арманийлар — 7 %, озарбайжонликлар — 6 % ташкил этади, шунингдек мамлакатда осетияликлар, греклар, курдлар, ассирияликлар, абхазлар ва ҳ.к халқар истиқомат қилиб келади.

Чет-элликлар билан суҳбатлашиш учун, инглиз тили қабул қилинган. Дини: православ-христианлар — 84 %, мусулмон суннийлар (асосан Абхази, Аджария ва Озарбайжон чегараларида ибодат қилинади) — 9,9 % арман-григорий черкови (арманийлар) – 3, 9% католиклар (грузин ва арманийларнинг унча катта бўлмаган қисми) — 0,8 % яҳудий ва ҳ.к.

Сиёсий тизим. Грузия — демократик республика ҳисобланади. Давлат ва ҳукумат бошлиғи — президент. Президент Олий бош қўмондон саналиб, тўғридан-тўғри мамлакатнинг “ички ишлар бўлинмалари” ни назорат қилади. Ижроия ҳокимиятини — Вазирлар Маҳкамаси амалга ошириб, парламент томонидан президент тавсиясига кўра тайинланади. Бирпалатали парламент —   Қонунчилик ҳокимиятини ташкил этади. Суд тизимига – Конституцион суд, Олий ва Маҳаллий судлар киради. Грузия —  БМТ, МДҲ, ОБСЕ, ЮНЕСКО, ХВФ, Бутунжаҳон савдо ташкилоти ҳамда бошқа халқаро ташкилотларнинг аъзолари ҳисобланади.

Иқтисодиёти. Грузия — ривожланаётган индустриал-аграр мамлакат ҳисобланади. Минерал хом-ашёнинг барча турлари: нефть, табиий газ, олтин руда, марганец ва ҳ.к. қазиб олинади. Табиий бойликлардан бири бу — мамлакатдаги кўплаб топилган минерал ва термаль булоқлар ҳисобланади, айнан шуларнинг асосвда 50 га яқин соғломлаштириш сиҳатгохлари яратилган. Санофтнинг етакчи тармоқларига: марганец рудасини қазиб олиш, пўлат трубалар,    электрқувватлантирувчи, электрташувчилар, металл кесувчи ускуналар, қишлоқ хўжалиги машиналари ва минерал ўғитларни ишлаб чиқариш киради. Шунингдек, озиқ-овқат саноати, енгил саноат, қора ва рангли металлургия саноати ҳам ўзига хос ўринга эгадир. Экспорт учун: вино ва минерал сувлар, фойдали қазилмалар, озиқ-овқат ва истеъмол маҳсулотлари етказиб берилади. Импорт орқали эса: қувватузатгичлар, машина ва ускуналар, истеъмол моллари олиб кирилади. Давлат бюджетининг тахминан 47 % ни молларнинг транзит орқали тушган маблаклар ташкил этади.

Тарихи. Мамлакат ҳудуди ҳақидаги илк битиклар эрр.авв. VI— IV асрда эслатилган. Эрр.авв. VI асрда бу ҳудудларда — Колхид қироллиги вужудга келади. Сўнг юнон мустамлакаси Диоскурия (Сухуми) ва Фасиса (Поти) ташкил этилади. Эрр.авв I асрда Рум Грузияни босиб олишга ҳаракат қилади. VII асрда Грузиянинг катта қисми араблар томонидан босиб олинади. IX асрда ўзига мустақил йирик феодал давлатлар ташкил этилади па XI асрда ягона давлатга бирлаштирилади (шоҳ Баграт III). 1089-1125 йиллар — шоҳ Довуд Курувчи даврида Грузия ўз қудудларини кенгайтириб, катта қудратга эга бўлди. 1184-1213 йилларда — қиролича Тамара даврида Грузия ўз таъсирини Шимолий Кавказгача ёйиб борди. XIII асрда мўғул-татарлар қўшини бостириб келади ва мамлакат пароканда бўлади. 1703-1724 йиллар — Грузия қироллиги қайта тикланди (Вахтанг VI даврида). 1783 йили Россиянинг Грузия устидан протекторати ўрнатилади. 1801 йили — Шарқий Грузия Россия худудига қўшилади. 1864 йили мамлакатнинг бутун ҳудуди Россия империяси таркибига киради. Росиядаги 1917 йилдаги қўзғолон, марказий ҳукуматнинг сусайишига олиб келди. Бу эса 1918 йил 26 май куни Грузия мустақиллигини эълон қилинишига олиб келди. Шундан сўнг Грузия Германия ва Туркия қўшинлари томонидан мунтазам босқинлар нуқтасига айланди. 1920 йили Россия Грузиянинг мустақиллигини тан олди. 1921 йили Грузияда социал қўзколон ғолиб келиб, мамлакатда совет қукуматй ўрнатилади. Грузия, Грузия Совет Содиалистик Республикасига қайта номланди ва 1922 йили Кавказ орти Федерацияси таркибида СССР таркибига кирди. 1936 йили -СССР таркибида Грузия ССР ташкил этилди. 1991 йил 9 апрель куни Республика Олий Кенгаши Грузия давлат мустақил-лигини тиклаш ҳақида Актни қабул қилади. Абхазия ва Жанубий Осетия Грузия мустақиллиги ҳақидаги референдумда иштирок этмай, СССР таркибида қолиш ихтиёрини билдирганлар. Бу эса ўз навбатида Грузия ва Осетия, Грузия ва Абхазия ўрталаридаги қонли тўқнашувларнинг вужудга келишига олиб келди.

Вам может понравиться

Добавить комментарий