Голланд олимлари гуруч далаларидан электр токини олишни ўйлаб топишди

Бу технология фотосинтез жараёнида ўсимликлар томонидан ҳосил қилинган органик моддаларнинг ортиқча қисми ёрдамида ишлайди. Баъзи бир ҳисоб-китобларга кўра, энергиянинг ортиқча қисми 70 фоизни ташкил қилади. Қолдиқлар илдиз орқали чиқиб, микроорганизмлар томонидан ўзлаштирилади. Бу жараёнда илдизлар яқинига электродлар жойлаштириб, “йиғиб” олса бўладиган эркин электронлар пайдо бўлади.

Ҳозирда Plant-e технологиясининг прототипи бир-бирига бириккан, томонлари 50 см бўлган квадрат тахтачаларга ўхшайди. Уларни сув остига, ўсимликлар илдизи остига жойлаштириш муҳим саналади. 1 м. кв. учун 600 евро сарфланадиган бу технологияда 1 м. кв.дан 0,4 Вт электр токи олинади. Бу эса унинг унча қулай эмаслигидан далолат беради.

Айни пайтда компания ускунанинг най шаклидаги янгича кўриниши устида бош қотирмоқда. Бундай шаклда уни плантацияларга ўрнатиш анча осон кечади. Бундан ташқари, компаниянинг асосий мақсади ҳар бир кв.м.дан 3,2 Вт, яъни йилига 100 кв.м.дан 2800 кВт*с электр энергияси олишга эришишдир. Компаниянинг ҳисоблашича, бу икки кишидан иборат оиланинг  истеъмолидан сал камроқ миқдор ҳисобланади.

Шуни ҳам айтиб ўтиш керакки, энергияни ишлаб чиқариш технологияси Вагенинген университетида ўйлаб топилган бўлиб, 2007 йилда патентланган. Бу технология ўсимликка салбий таъсир кўрсатмайди.

манбаа: dalda.uz

Вам может понравиться

Добавить комментарий