Германиянинг ажабтовур тоғлари

Монте Кали Германиянинг шарқидаги Гессен музофотида жойлашган. Аслида у тоғ эмас, балки хлорид натрий, аниқроғи оддий ош тузидан иборат тепаликдир.

У калий қазиб олиш жараёнида ҳосил бўлган. Юзлаб йиллар давомида бу ҳудудда калий қазиб олинган. Қазиб олиш жараёнида калий ажратмаси ва хлориднинг бирикиши оқибатида ош тузи ҳосил бўлади.

Тоғ 1973 йилда ўса бошлаган, ҳозирда унинг баландлиги 200 метрдан ортиқ бўлиб, 2014 йилда 93 гектар майдонни егаллаган. Монте Калида 188 миллион тонна туз бор. У ҳар соатда 900 тоннага, ҳар йили эса 6,4 миллион тоннага кўпаяди.

Маҳаллий аҳоли тоғни «Калиманжаро» деб атайди. Экология учун бу тепалик зарарли — туз тупроқни, дарё ва ерости сувларини зарарлайди.

манбаа: http://xabarlar.ru

Вам может понравиться

Добавить комментарий