Газетачилик тарихидан

Милоддан аввалги 59 йил. Юлий Цезар буйруғига кўра фуқароларга муҳим сиёсий ва маҳаллий хабарларни етказиб туриш учун давлат томонидан репортёрлар (астуарии) тайинланади. Улар жанглар, туғилиш, ўлим, ҳукм ҳамда тўй ҳақида ахборот тўплаш билан шуғуллана бошлайди.

1040 йил. Хитойлик Пи Шенг саҳифалар (блок) ёрдамида алмашиб ишлайдиган босма ускунани ихтиро қилди.
1392 йил. Кореяда мисдан ясалган чоп этиш ускунаси кашф қилинди.
1447 йил. Германиялик Ёхан Гуттенберг биринчи марта босма нашрларни кўп нусхада чоп этадиган дастгоҳни кашф этди.
1501 йил. Рим Папаси Александр VII янгиликларни эълон қилишдан олдин, бидъат бошланиб кетмаслиги учун даставвал руҳонийлар кўригидан ўтказишни талаб қилди. Бўйсунмаганлар жарима ёки черковдан чиқариб юбориш жазосига тортиладиган бўлди. Бу илк цензура эди.
1556 йил. Венеция ҳукумати майда танга – “газетта” эвазига ойлик “Нотизие cритте” газетасини тарқата бошлади.
1558 йил. Германиянинг Кёльн шаҳрида Майкл Энсингер 24 саҳифали журнал чоп этди. У немисларнинг испан армадаси устидан қозонган ғалабасига бағишланган эди.
1621 йил. Лондонда «Соранте» номи остида илк газета доимий чоп этила бошланди.
1631 йил. Биринчи француз газетаси – “Де Газетте” нашр этилди.
1645 йил. Швецияда ҳозиргача чоп этиб келинаётган оқсоқол газета — “Пост-оч Инрикес Тиднингар”нинг биринчи сони муштарийлар қўлига бориб етди.
1690 йил. Бостонда Американинг илк газетаси – «Публиcк Оccурренcес» нашрдан чиқди.
1704 йил. «Робинзон Крузо» асари муаллифи, дунёнинг биринчи журналистларидан бири ҳисобланган Даниел Дефо Европа янгиликлари ҳақида хабар қилувчи даврий газетани чоп эта бошлади.
1798 йил. Алоиз Зенефелдер литографияни кашф этди. Офсет усулидаги литография эса 1960 йилларда оммалашди.
1803 йил. Австралия ҳарбий ҳукумати илк газета — «Сидней Газетте» ни чоп этди.
1812 йил. Фридриз Кёниг буғ кучи билан ишлайдиган цилиндрли босма ускунани ихтиро қилди. 1814 йил 28 ноябр тунида Лондонда чоп этиладиган «Таймс» газетаси ношири Жон Уолтер қўлда чоп этувчиларни уйига жўнатиб юбориб, Кёнигнинг чоп этувчи янги машинасида 1100 нусхали «Таймс»ни бир соат ичида босибчиқаради.
1844 йил. Телеграф кашф қилинди.
1851 йил. «Рейтер» ахборот агентлиги ташкил топди.
1870 йил. Чарлз Стюарт Парнелл «Фрееманс Жоурнал»да Ирландия миллий партияси манфаати учун илк бор рекламадан фойдаланди.
1880 йил. Газеталарда илк фотосуратлар пайдо бўла бошлади.
1903 йил. Алфред Хармстворт Лондонда биринчи таблоид — «Дейл Миррор»га асос солди. 1905 йили унда биринчи марта Англиянинг Ҳиндистондаги ноиби Лорд Минто билан ўтказилган эксклюзив интервю чопэтилди.
1906 йил. 27 июн. Ўзбекистонда илк миллий газета «Тараққий» дунё юзини кўрди.
1966 йил. «Асалари» тахаллуси билан машҳур бўлган ҳиндистонлик Бехрами «Ивнинг ньюс» газетасида “Роунд энд эбоут” номли рукн остида сатирик материаллар эълон қила бошлади. Бу рукн 2001 йилгача яшади. Газеталар тарихида хеч қайси рукн бунчалик узоқ вақт давомли бўлмаган.
1994 йил. Интернетда биринчи “мустақил онлайн” — кундалик газета ўз фаолиятини бошлади.
Манба: Ziyouz.com

Вам может понравиться

Добавить комментарий