Гавр қалъа — Ўрта Осиёдаги қадимий қалъалар харобаси

Ислом дини тарқалгунга қадар (8-аср) Ўрта Осиё аҳолиси оташпарастлик (зардуштийлик) динига эътиқод қилган бўлиб, уларни «габр» ёки «муғ» деб атаганлар.
 Габрлар хўжалик ва ҳарбий мудофаа учун кўплаб қалъа ва қўрғонлар барпо этганлар. Оташпарастларнинг қалъа ва қўрғонлари вайронага айланиб асл номи йўқолиб кетгач, аҳоли ўртасида улар«габр қалъа» ёки«габрлар қалъаси» деб аталадиган бўлган.

Ҳозирги археологик қазишлар натижасида Ўрта Осиё худудида шундай калъаларнинг ўнлаб қолдиқлари топиб ўрганилган:

1) Марв (Туркманистондаги ҳозирги Мари яқинида) шаҳарнинг энг қадимий қисми харобаси, парфияликлар яшаган Мурғоб воҳасининг маркази. Майдони 3,5 км2. Шимолий қисмида қалъа қўрғони жойлашган. Археологик қазишлар пайтида металл буюмлар ишланадиган устахоналар, ибодатхона, кўшк қолдиқлари ва тегирмончилар гузари очилган. 8— 9-асрларга келтанда Марв шаҳрининг маркази Султон қалъага кўчиб, Габр қалъа арки харобага айланади. Шунга қарамай, кулолчилар маҳалласида ҳаёт яна анча йиллар давом этган. Габр қалъада 8—9-асрларга мансуб масжид харобаси ҳам топилган;

2) Амударёнинг ўнг қирғоғидаги Султон Увайс тоғининг этаги (Қорақалпоғистоннинг Беруний тумани)да жойлашган қалъа харобаси. Қадимги Хоразм маданиятига алоқадор бўлиб, 4-асрда қурилган. Майдони 200×450 м2 атрофида. Кушонлар давлатининг шимолий томондаги таянч истеҳкоми бўлиб, Амударёда кемалар қатновини назорат қилиб турган. Қалъа пахса ва хом ғиштдан тикланган бўлиб, қалин девор билан ўраб олинган; икки қаватли инакхоналарга эга бир неча минораси бор. Қазиш пайтида уй-жой қолдиқлари, деворлари накшланган зал, тош пойдеворли устунлар қолдиғи ва ҳайкаллар топилган;

3) Чирманёб каналининг қуйи қисми (Туркманистоннинг Тошҳовуз вилояти)да жойлашган қадимий Хоразм маданиятига оид қалъа харобаси. Милоддан аввал 1-асрда қурилган. Майдони 450×125 м2. Бу ер қадимда обод воҳа бўлиб, довон ўзанида сув қуригандан кейин харобага айланган. 5—6-асрларда Хоразм ҳукмдорлари Габр қалъанинг бир қисмини янгидан тиклаб, ундан ҳарбий истехком сифатида фойдаланганлар. Аҳоли қудуқлардан ҳам фойдаланган. Габр қалъа тепалигининг устида 3—4-асрларга мансуб арк қолдиғи ҳозиргача сақланган.

Толстое  С. П„ Қадимги Хоразм маданиятини излаб, Т., 1964. дан фойдаланилди.

манбаа: megadunyo.uz

Вам может понравиться

Добавить комментарий