Гаага – денгиз соҳилидаги порт

Гаага— Нидерландиядаги шаҳар, Шимолий денгиз соҳилидаги порт (Схевенингин аванпорти). Қирол саройи ва ҳукумат кароргоҳи. Жанубий Голландиянинг маъмурий маркази. Аҳолиси 444 мингдан зиёд киши (1990-йиллар ўрталари, шаҳар атрофи билан 685 минг). Каналлар, автомобиль ва темир йўл тармоқлари орқали Рейннинг қуйи окимидаги Роттердам порти билан, расмий пойтахт Амстердам ва мамлакатнинг бошқа шаҳарлари билан боғланган. Гаага — асосан маъмурий ва сиёсий марказдир.

Гаага шахрининг соҳил бўйи

Шаҳар дастлаб 11 -асрга оид тарихий манбаларда тилга олинган. Гаага 16-аср охиридан Генерал штатларнинг мажлис утказадиган жойи ва 17-аср бошидан ҳукумат қароргоҳи. Гаагада БМТнинг Халқаро суди, Халқаро ҳакам (бетараф вакил) лар судининг Доимий палатаси, Халқаро ҳуқуқий ҳужжатлар бюроси ва бошқалар жойлашган. Гаагада муҳим тарихий ҳужжатлар қабул қилган бир қанча халқаро конференциялар булиб ўтган.

Гаага шахрининг соҳил бўйи

Транспорт йўллари тугуни, Гаагада радио ва телеаппаратура, электрон асбоблар ва телеграф аппаратураси ишлаб чиқариладиган йирик саноат корхоналари, шаҳар четида авиация заводлари, кемасозлик, чуян қуйиш корхоналари бор. Озиқ-овқат ва енгил саноат корхоналари кўп. Ёғоч, ойна каби материаллардан бадиий буюмлар тайёрланади.

Гаага шахрининг марказий канали

Меъморий ёдгорликларидан готика услубида қурилган Риддерзал (13-аср), Трибунал (13-аср) ва бошқалар сақланган. Гаагада Қироллик нафис санъат академияси, Маурицхейс (Қироллик расмлар галереяси) Муниципал музейи, почта, кийимлар, халқаро матбуот музейлари, статистика институсти бор.

манбаа: http://megadunyo.uz/ ЎзМ.Э. дан фойдаланилди.

Вам может понравиться

Добавить комментарий