Вконтакте ижтимоий тармоғи ҳақида фактлар

Вконтакте-ижтимоий тармоқ бўлиб, Тожикистонда машҳур ижтимоий тармоқлар ўртасида еттинчи ўринни эгаллайди, тўлиқ “Маил.Ру Гроуп” компаниясига тегишлидир. Дастлаб, бу тармоқ Россия олий таълим университети талабаларининг тармоғи бўлган, кейинчалик бутун дунёга тарқалган. Бу ижтимоий тармоқ орқали, яқинларингизни топишингиз, расмлар юклашингиз, видеолар кўришингиз, маълумотларга комментариялар қолдиришингиз ва бошқа кўплаб амалларни бажаришингиз мумкин. Шу машҳур ижтимоий тармоқ ҳақида фактлар билан танишинг. – проект 2006 йил 10 октябрда ишга тушган, лекин домен 2006 йил 1 октябрда рўйхатдан ўтган; – 2014 январ маълумотига кўра, кунлик фойдаланувчилар сони 60 миллион; – тармоқ рус, инглиз ва 70 дан ортиқ бошқа тилларда мавжуд; – асосчиси Павел Дуров ҳисобланади; – тармоқ сайти дунё бўйича энг кўп кириладиган сайтлар ўртасида 35 ўринда туради; – ижтимоий тармоқ исми жуда содда бўлса ҳам, сайтни асосан қидирув тизимларидан қидиришади; – АҚШликлар бу сайт ўғирланган сайт сифатида кўришади (албатта Фаcебоокдан ўғирланган);
– Дуров проектини бу ном билан аташига сабаб қилиб, “Эхо Москвы” радиостансиясида кўп ижро этиладиган джингилни кўрасатади, бу джинглда “В полном контакте с информацией” деган фраза ишлатилади; – 2012 йилда вконтакте.ру домени вк.ру га ўзгартирилган; – кўп ҳолларда кредит бўйича қарздорларни айнан шу ижтимоий тармоқдан топишар екан; – бу ижтимоий тармоқ однокласники.ру тармоғи билан унчалик чиқишмас экан, ҳатто однокласники.ру сайтида “вконтакте” сўзини киритсангиз, “вконякте “га ўзгариб қолар экан, буни текшириб кўришингизмумкин; – тармоқнинг генерал директори сифатида Борис Добродеев кўрсатилади; – Вконтакте ишчилари орасида энг кичиги 15 ёш, корхонанинг ўртача ёши 26 ёш; – сайтнинг серверлари Москва ва Санкт- Петербергда жойлашган; – 2013 йил Италияда, авторлик ҳуқуқини бузилиши сабаб қилиб кўрсатилиб, италия аҳолиси учун сайт блоклаб қўйилган;

манбаа: megadunyo.uz

Вам может понравиться

Добавить комментарий