Виктория шаршараси

Табиат яратган ажойиб мўжизалардан бири ҳисобланувчи Виктория шаршарасини 1855-йили сайёҳ Д. Ливингстон кашф қилган. Замбези дарёси бўйлаб дарахтзорлар орасидан ўтиб бораётган сайёҳ узоқда тутунга ўхшаш «булут»ни кўриб қолган.

Қалин ўрмондаги дарахтларни кўп машаққатлар билан оралаб «булут»га яқинлашган сари ўша томондан эшитилаётган гувуллаш овози тобора баландлашаверади. Ниҳоят, сайёҳ Замбези дарёси ёқасига бориб қолади ва улкан дарёнинг тўсатдан тик пастга тушаётганини кўради. Шаршарага яқинлашган сайин дарёнинг эни кенгайиб борган. 122 метр баландан отилиб тушаётган сувнинг шовқини момақалдироқнинг гумбурлашини эслатади. Сув тушган жойда 60—90 метр баландликка сачраётган сув зарралари ҳавода муаллақ турган булутга ўхшаб кўринади. Маҳаллий аҳоли уни Мози-оа-туня, яъни «Гулдураётган буғ» деб атайди. Секундига ўрта ҳисобда 1400 м3 сув тушади.

Викторияда кичикроқ ГЭС қурилган. Виктория ва унга ёндош ҳудудларнинг табиат манзаралари ва ноёб ҳайвонларини муҳофаза қилиш мақсадида Замбези дарёсининг жанубий соҳилида Виктория — Фолс миллий парки ташкил этилган.

Вам может понравиться

Добавить комментарий