Велосипедда дунё бўйлаб 50 000 км

 1911-йилнинг июнида Харбин шахрининг фуқароси— рус спортчиси О.П.Панкратов икки ўртоги билан биргаликда велосипедда дунё бўйлаб саёҳатга чиқади.

Маршрут ғоят мураккаб эди. Улар саёхат давомида неча марталаб ёввойи ҳайвонларнинг ҳужумига дуч келадилар. Чор империалистлари эса уларни дайдига чиқарадилар ва саёҳатни давом эттирилишига тўсқинлик қиладилар.

Бу қийинчиликларга чидай олмаган Панкратовнинг йўлдошлари Чита шахрига етиб келганларидан сўнг саёхатни давом эттиришдан бош тортадилар. Аммо Панкратов қийинчиликларни мардонавор енгиб, турт ярим ойдан сўнг Петербургга етиб келади.

Шижоатли рус спортчиси совуқдарга бардош беради. Кенисбург шахри орқали Германияга ўтади ва велосипеда Швейцарияга қараб йўл олади. Альп тоғларидан велосипедда утиб, жаиҳон рекордини ўрнатади. “Йулбарс изидан – йигит сўзидан қайтмас” деганларидеқ Панкратов ўз йўлидан қайтмади.У шимолий Италия, Австро-Венгрия, Сербия, Болгария, Туркия ва Греция мамлакатларида бўлади. Сўнгра Италия орқали Испания, Португалия шаҳарларини кезиб, Францияга етиб келади.

1913 йили пароходда Ла-Манш буғози орқали Англияни кесиб ўтгач, Америка Қушма Штатларша қараб жунайди. Пароходдаги саёҳат 10 кун давом этади. Америкага келгач, Нью- Йорк-Чикаго-Сан-Франциско маршрутини 4 ойда босиб ўтади. Бу давр ичида саёҳатчи 52 покришка ва 36 камерани алмаштиради.

Панкратов Тинч океанини сўзиб ўтаётиб. Гавай оролларига тушади. Японияни ҳам велосипедда айланиб, Хитой орқали ўзининг велосипедида дунё бўйлаб саёхатини бошлаган. У Харбин шахрига 1913-йилнинг кузида етиб келади. Велосипеддаги саёхат роса 2 йилу 18 кун давом этади. Халқаро спорт Конгресси велосипедда 50 минг километрдан ортиқ масофани босиб ўтган рус спортчиси Панкратовни бриллиант юлдуз билан мукофотлаган.

Вам может понравиться

Добавить комментарий