“Вагон” ҳақида биласизми?

Вагоннинг (waggon — арава) — темир йўл изларида йўловчилар ва юкларниташишга мўлжалланган транспорт воситаси. Биринчи марта 18-асрда Англия, сўнгра Германияда пайдо бўлган.

Дастлабки Вагон ёғоч изларда қўлда ёки от биланн тортилган яшик бўлган. Вагнер-Яуреггнинг кейинги тараққиёти Англияда чўян изларнинг қурилиши биланн боғлиқ. Бу изларда Вагон от билан тортилган. Кейинчалик техниканинг ривожланиши билан Вагонлардан Вагонлар мажмуи (состави) ташкил этила бошланди. Вагоннинг йўловчилар ва юклар ташиладиган, магистрал ва саноат транспорти учун мўлжалланган, кенг ва торизда юрадиган хиллари бўлади. Одатда, Вагонлар ўзича ҳаракатланмайди, локомотив, паровоз ва тепловозтортадиган поездлар таркибида ҳаракатланади. Мотори ва бошқариш кабинаси бўлган трамвай, метрополитен вагонлари ва махсус вагонлар ўзи ҳаракатланадиган Вагонларга киради. Йўловчилар ташиладиган вагонларнинг турлари: йўловчилар, почта, багаж ва бошқа ташийдиган, шунингдек махсус (санитария, Вагонклуб, лаборатория ва бошқалар) вагонларга бўлинади. Юк вагонларининг асосий турлари: ёпиқ, ярим вагон, платформа, цистерна, изотермик ва махсус Вагонлар(оғир ва катта ҳажмдаги юклар ташиладиган Вагон автомобиль, чорвамоллари, цемент, транспортёрлар ва бошқа ташиладиган, шунингдек темир йўлгага хизмат қиладиган— Вагон уста-хоналар, ўт ўчириш поездлари ва бошқалар) га бўлинади. Ҳар қандай вагон юриш қисми, рама, тортиш мосламаси, кузов, автомат ва қўл тормозларидан иборат. Юриш қисмидаги рессора ва пружиналар ҳаракат вақтидаги силкинишларни, зарбаларни юмшатади. Вагон рамаси кузов асосини ташкил қилади, барча кучлар шу рамага тушади. Тортиш мосламаси Вагонларни бир-бирига ёки локомотивга улашга имкон беради. Вагонларни ясашда зангламайдиган пишиқ пўлат, мустаҳкам.алюминий қотишмалари ва полимер материаллар ишлатилади.

Вам может понравиться

Добавить комментарий