Буюк Британияда 5G тармоғи ишга туширилди

Буюк Британиянинг Gigaclear компанияси тест тартибида ўз абонентларини кенг тармоқли, юқори тезликдаги бешинчи авлод тармоғи(5G)га улай бошлади. Бу ҳақда “Lenta.ru” хабар бермоқда.

Компания вакилларининг сўзларига кўра, янги авлод тармоғи орқали файлларни юклаб олиш тезлиги Буюк Британиядаги ўртача кўрсаткичларга нисбатан 200 мартага тезроқ. Масалан, 1,5 Гега байт ҳажмдаги видеони юклаб олиш учун абонентлар атиги 6 сония вақт сарфлайди. Янги, юқори тезликдаги тармоқдан ҳозирча саноқли абонентларгина фойдалана олади.  Улар орасида тадбиркорлар ҳамда Оксфордшир графлигида истиқомат қилувчи аҳоли вакиллари бор.

2016-йилнинг январь ойидан бошлаб оператор янги тармоққа абонентларни фаол тарзда улай бошлайди. Хизмат  нархи ойига 399 фунт стерлингни ташкил этади.

Шунингдек, Samsung компанияси ҳам ўзининг бешинчи авлод тармоғини синовдан ўтказди. Компания 5G  тармоғи ёрдамида 1 Гегабайтдан каттароқ ҳажмдаги файлларни икки километр масофадан бир сонияда юборишга муваффақ бўлди. Мазкур технология 2020-йилларга келиб  фойдаланиш мумкин бўлади.

манбаа: http://darakchi.uz

Вам может понравиться

Добавить комментарий