Бутан қироллиги

Бутан қироллиги – Жанубий Осиёдаги, Шарқий Ҳималой тоғларининг етиб бориш қийин бўлган қисмида жойлашган давлат ҳисобланади.

Расмий номланиши Бутан Қироллииги
Мустақиллик куни 1949 йш 8 август (Ҳиндистон мустамлакаси бўлган)
Расмий тили Дзонг-кэ ва инглиз
Пойтахти Тхимпху
Йирик шаҳарлари Тхимиху, Гейлегфут, Пхунсолинг, Самдруп Джонгхар
Бошқарув шакли Конституцион монархия
Майдони 47 минг км.кв. (дунёда 128-ўринда)
Сув сатҳидан юқорилиги
Аҳоли сони (2005) 2,1 млн киши (дунёда 142-ўринда)
Зичлига 1 км.кв. га 45 киши
Пул бирлиги Нгултрум (ВТNкод 064)
Интернет-домен .bt
Телефон коди +975
Соат миллари UTC+6

Картинки по запросу фото Бутан флагГеографик жойлашуви.  Шимол ва шимоли-ғарбда; Хитой билан, жануб, шарқ ва жануби-ғарбда; Ҳиндистон билан чегадошдир. Бутан мамлакатининг денгизга олиб чиқадиган йўллари йўқ. Мамлакат деярли тоғлардан иборатдир, Ҳималой тоғининг ўз ҳудудидаги ўртача баландлиги – 4—6 минг м.ни ташкил этади. Жанубда сув тошқинлари ва селлар кўплаб келиб туради. Марказий қисмлардаги тоғ этаклар қуюқ ўрмонлар ва ўсимликлар билан, 3500 км дан ошганда кўчатлар ва альп қирлари билан, ундан баланд эса — тоғлар қорлар билан қоплангандир. Ўрмонлар мамлакат ҳудудининг 64 % ини қоплагандир. Иқлими муссонли (водийларда тропик, ундан баландда — совуқроқ) бўлади. Январь ойида ўртача ҳарорат: 4°С даражани, июль ойида: +17° С даражани ташкил этади.

Маъмурий тақсимланиши. Бутан 4 округ (дзонгдай)га бўлиниб, улар ўз навбатида туманлар (20 та дзонг-кэг)дан ташкил топгандир.

Аҳолиси ва дини. Аҳолининг асосий қисми — бхотия ва уларга қариндош бўлган• асяи тибетликлардан ташкил топганлар (7(1 %), Непалдан чиққанлар (20 %), шимоли-шарқий Ҳиндистондан чиққанлар ва ҳ.к. ташкил этади. Расмий тили бхотия (дзонг-кэ, тибетчага яқинроқ тилдир). Давлат дини — ламаист талқинидаги буддизм (аҳолининг 75 % ибодат қилади). Шунингдек, индуизм (тахминан 25 %) ва христианлик динлари кенг тарқалган.

Қиролнинг уйланиш маросими

Сиёсий тизим. Бутан қироллиги ёки бошқа номи Друк-Юл бўлган мамлакат — чекланган монархия шаклига асослангандир. Давлат бошлиғи — Қирол. Бутаннинг олий ламаси давлатда қиролдан сўнг иккинчи одам саналади. Ижроия ҳокимияти Қироллик Маслаҳат Кенгаши ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан юритилади. Бирпалатали Миллий мажлис — мамлакатнинг Қонунчилик ҳокимиятини ташкил этади. Сиёсий партиялар расман таъқиқланган, 1971 йилдан бошлаб Бутан — БМТ аъзоси ҳисобланади. 1990 йилларда БМТ қошида Бутан давлатининг дипломатик миссиялари Женева ва Нью-Йоркда, шунингдек элчихоналари Ҳиндистонда (Нью-Дели), Бангладеш (Дакка) ва Қувайтда консульствалари ташкил этилган эди.

Қиролга тож кийдириш маросими

Иқтисодиёти. Аграр ҳўжалиги Бутан иқтисодиётининг асосини ташкил этади. Иқтисодиётнинг асосий тармоғи — ерчилик, ер майдонларининг қайта ишлаш ҳисобланади. Молчилик, токларда подачилик кенг ривожланган. Темир рудаси, кўмир, мис, қўрғошин ва ҳ.к. каби фойдали қазилма бойликлари жудаям кўп. Чет-эл туризми ва почта маркаларини сотиш билан шуғулланилади. Ҳукумат экологияга катта эътибор қаратиб келади. (Бутан ҳудудининг ярми Миллий боғлар деб эьлон қилинган), шунинг учун саноатни ривожлантириш Бутан ҳукуматининг режаларига киритилмаган. Экспорт учун: экологик тоза гуруч, мевалар ва гидроэлектростанциялар томонидан ишлаб чиқиладиган электр энергия, ёғоч, мева консервалари, кўмир, мускус, лок, мум, графи ва фил суяги стказиб берилади. Импорт орқали эса: нефть ва нефть маҳсулотлари, автомашиналари ва гуруч олиб кирилади.

Тарихи. III асрдан бошлаб Бутан худудларида тхепу қабилалари яшаб келган. IX асрда мамлакатга майда тибет қабилалари кўчиб кела бошлаган. Бутан ҳақидаги биринчи маълумотларни, европаликларга 1626-йили португалиялик миссонерлар етказиб беришган. XVI асрда мустақил Бутан давлати вужудга келади, Х1Х асрда эса мамлакат устидан Буюк Британия назорати ўрнатилади. 1865 йилдаги Сиичуль битими Бутан давлатининг Буюк Британия ҳукумати билан муносабат иормаларини белгилаб берди. 1910 йили Буюк Британияни Бутан мамлакатиниг ички ҳолатига аралашмаслик ваъдаси эвазига, Бутан ташқи сиёсати устидан Британия назоратини ўрнатишга розилик берди. 1949 йили худди шундай битимга Бутан ва Ҳиндистон ўртасида имзо чекилади. Ҳар йили қироликка ўтказиб бериладиган субсидиялар фоизи анча ошди. XX асрда мамлакатда авлоддан-авлодга ўтиб келадиган монархия ўрнатилди. 1971 йили Бутан давлати мустақиллиги эълон қилинди. Бутан қироллиги 1974 йилдан бошлаб, биринчи марта чет-эл сайёҳларини кутиб ола бошлади.

Вам может понравиться

Добавить комментарий